"Бавария" ҳужумчиси Серж Гнабри ёзда "Реал", "Ливерпуль" ёки "Ювентус"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Goal.
Манбага кўра, Мадрид клуби сўнгги беш йил давомида футболчини кузатиб келган. Шунингдек, Гнабрига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда, унинг бош мураббийи Юргеп Клопп 26 ёшли футболчининг ашаддий мухлиси ҳисобланади.
Бундан ташқари, Гнабрига "Ювентус" қизиқмоқда, улар германиялик футболчини шартномаси тугашига бир йил қолганда, 2022 йилнинг ёзида ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, "Бавария" ва Гнабри янги шартнома имзолаш борасида келиша олмаяпти.
Transfermarkt хабарига кўра, футболчининг бозор нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.
2021/22 йилги мавсумда Гнабри барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.