Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ бош мураббийи Петер Штёгер Австрия терма жамоасини бошқариши мумкин.
Франко Фода 2022 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани учун Австрия терма жамоаси бош мураббийилигини тарк этди. Штёгер бу лавозимни эгаллашга тайёр эканлигини очиқ айтди: «Агар мен Австрия терма жамоасига керак бўлсам, бу иш менга қизиқ эканини аниқ айтдим», - деди 55 ёшли мутахассис Sky нашрига берган интервьюсида.
Штёгернинг аввалги иш жойи венгриялик «Ференцварош» клуби бўлиб, австриялик мутахассис 2021 йилнинг декабрь ойида жамоани тарк этган. Бунгача у Венанинг «Австрия», Дортмунднинг «Боруссия», «Кёльн» ва Австриянинг бир қатор жамоаларини бошқарган.