Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Пиоли: "Кечаги ўйинни таҳлил қилиш жуда оддий"

Баҳо:
+ | -

Стефано Пиоли А Сериянинг 31-тур доирасидаги «Болонья»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

“Бу кечаги ўйинни таҳлил қилиш жуда оддий. Биз ўша кичик вазиятни, охирги пасни, ҳаммасини ўзгартириши мумкин бўлган зарбани топа олмадик. Қолганини қилдик.

Бу боши берк кўчадан эрта чиқиб кетсангиз, осон бўладиган ўйинлардан бири эди, акс ҳолда бу жуда қийин бўлиши маълум эди. Биз кучли жамоага қарши тўпсиз жуда яхши ўйнадик, аммо тўп билан унчалик яхши ўйнамадик.

Мен психологик муаммо ғоясини бутунлай рад этаман. Жамоа тўғри муносабат, қизиққонлик ва менталитет билан ўйнади ҳамда майдоннинг охирги учдан бир қисмигача анча яхши ўйнади.

Айни пайтда биз жуда кўп имкониятлар яратяпмиз ва улардан фойдаланмаяпмиз, бу ҳақиқат, статистик маълумотлар билан тасдиқланган. Биз ўз футболимизни ўйнаяпмиз, лекин имкониятлардан фойдаланмаяпмиз” - деди «Милан» бош мураббийи Sky Sport Italia нашрига.

Киритилди: 12:56, 05.04.2022.
Ўқилди: 1105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.