Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Англия Премьер-лигаси: инглиз майдонларида навбатдаги голлар шоуси

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия премьер-лигасининг 36-тур ўйинларига старт берилди.

Айтиш мумкинки, бугун майдонга тушган жамоалар ўз мухлисларини ҳурсанд қила олишди. Бугунги учрашувлар орасида, кутилмаган ғалабалар-у, мағлубиятлар, ажойиб ирода намуналарига гувоҳ бўлдик.

Сўнгги турларда премьер-лиганинг бир қатор гранд жамоаларини кетма-кет мағлуб этиб, "босар-тусарини" билмай қолган "Уиган" бу турда яна бир сенсация кўтарди десак хато бўлмайди.

"Уиган" бугун ўз майдонида ЧЛсига йўлланма берувчи ўринлар учун курашаётган "Ньюкасл"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди "Лэтикс" мухлислари енгил тин олсалар ҳам бўлади. Жамоа премьер-лигада ўз ўрнини сақлаб қолишига энди шубҳа йўқ.

Турнинг яна бир учрашувида ҳудди шундай ҳисоб қайд этилди. "Эвертон" ўз майдонида "Фулҳем"ни айнан шундай ҳисобда мағлуб эта олди.

Мавсум кашфиётларидан бири "Суонси" ҳамда премьер-лига билан деярли хайрлашиб бўлган "Вулверҳэмптон" жамоалари ўртасидаги учрашув эса, нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг чиройли ва шиддатли баҳслари қаторидан ўрин олиши аниқ.

Яққол аутсейдер "Вулверҳэмптон" дарвозаси ҳали ўйиннинг 5-дақиқаси ўтмай икки бора ишғол қилинди. Ўйиннинг 15-дақиқасида эса таблода 3:0 ҳисоби порлаб турарди. "Суонси"нинг навбатдаги йирик ғалабасига ишонаётганлар эса, бемалол телевизорни ўчириб қўядиган вазият эди.

Аммо...."Вулверҳэмптон" таслим бўлмади. Премьер-лигадан тушиб кетиши арафасида турган жамоа, кетар чоғи ўз мухлисларига ажойиб унутилмас онларни ҳадья этиб кетишга қарор қилишди. Якунда жамоалар умумий ҳисобда 8 та гол киритишди, ҳисоб эса 4:4. Англияда ҳам хоккей ўйнашади.

"Арсенал" эса "Сток" майдонига сафар уюштирди ва 1:1 ҳисобини қайд этди. Питер Краучнинг голига, Робин Ван Перси муносиб жавоб берди, аммо кўпчилик ўйнашни ёқтирмайдиган (айниқса Манчини ва унинг "Сити") "Британия" стадионида "Арсенал" ҳам очко йўқотди.

Англия премьер-лигаси 36-тур натижалари:

Эвертон - Фулхэм 4:0
Голлар: Йелавич, 7 ( пен.), 40, Феллаини, 16, Кэхилл, 60

Сандерленд - Болтон 2:2
Голлар: Бендтнер, 36, Маклин, 55 - К.Дэвис, 26, 70

Суонси- Вулверхэмптон 4:4
Голлар: Орланди, 1, Аллен, 4, Дайер, 15, Грэм, 31 - Флетчер, 28, Джарвис, 33, 69, Эдвардс, 54

Вест Бром - Астон Вилла 0:0
 
Уиган - Ньюкасл 4:0
Голлар: Мозес, 13, 15, Мэлони, 36, Ди Санто, 45

Сток Сити - Арсенал 1:1
Голлар: Крауч, 10 - ван Перси, 15

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 28.04.2012.
Ўқилди: 6675 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.