Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Ибраҳимович ёзда фаолиятини якунлайди. Агарда...

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович, агар «россонерилар» клуби Италия чемпионлигини қўлга киритса, фаолиятини якунлаши мумкин, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.

40 ёшли шведнинг «Милан» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади ва янги битим борасида музокаралар ҳали бошланмаган. Ибраҳимовичнинг қарорига қарамай, миланликлар келаси мавсум учун янги ҳужумчи қидирмоқда.

Агар Ибраҳимович фаолиятини давом эттирмоқчи бўлса, клуб унга камроқ маош таклиф қилади. Амалдаги шартномага кўра, ҳужумчи йилига 7 миллион еврога яқин маош олади.

23 йиллик фаолияти давомида Ибрагимович 559 та гол урган.

2021/22 йилги мавсумда форвард «Милан» сафида 23 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган.

А сериянинг 31-туридан кейин Милан клуби 67 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 19:33, 06.04.2022.
Ўқилди: 1494 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.