Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Латофатли Ева Карнейро ёдингиздами? Аслида Моуриньо билан нима бўлганди, ҳозирда бу шифокор қаерда?

Баҳо:
+ | -

"Челси" клуби сафида шифокор бўлиб ишлаган аёл, латофатли Ева Карнейро ҳақида маълумот берамиз.

2015 йилнинг 3 майида Жозе Моуриньо учинчи марта Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқди: «Челси» португалияликлар мураббий бошчилигида «Кристал Пэлас»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва АПЛ ғолибига айланди.

Ўша йилнинг 14 декабрида «Челси» меҳмонда «Лестер»га ютқазиб қўйди, шундан сўнг Моуриньо ишдан бўшатилди. У истеъфога чиққанида, «кўклар» жадвалнинг 16-поғонасида эди, қуйи лигага тушиб зонасидан бир очко фарқ - амалдаги чемпион учун даҳшатли қулаш эди.

«Стэмфорд Бридж»даги зиддият янги мавсумнинг илк учрашувидаёқ юзага келди. «Челси» ўз уйида «Суонси»ни қабул қилди ва икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ меҳмонлар икки марта ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Вазиятларнинг бирида “кўклар” етакчиси Эден Азар жароҳати сабаб майдонда ётиб қолганди ва клуб шифокори Ева Карнейро эса унга ёрдам беришга шошилди.

Бу Моуриньони ғазаблантирди, чунки, Эванинг ўйинда пауза қилгани Жозега ёқмади: тиббий ёрдам олган Азар қоидаларга кўра майдонни тарк этиши ва кейин ҳакамдан қайтиш учун рухсат сўраши керак эди. «Мен шифокорлардан норози бўлдим, чунки сен шифокор ёки захира ўриндиғида котиб бўлсанг ҳам, барибир футболни тушунишинг керак», - деб ғазабланди португалиялик.

Бир неча кундан сўнг, Ева бош мураббий қарори билан асосий жамоа билан ишлашдан четлаштирилди. Жамоадаги вазият кескинлашди: кўплаб ўйинчилар Карнейро билан яхши муносабатда бўлишди ва (омма олдида эмас, балки ўзаро) содир бўлган нарсадан норозилигини билдирдилар.

Ўша пайтда Британия матбуоти Еванинг шахсий ҳаётининг “ёғли” тафсилотларини нашр эта бошлади. Унинг собиқ севгилиси Руперт Паттерсон-Уорд The Sun газетасига интервью бериб, Карнейро «Челси» ўйинчиларидан бири билан жинсий алоқа қилгани ҳақида гапирди:

“Бу аёл менинг ҳаётимни издан чиқариб юборди. Бир куни у «Челси» футболчиларидан бири билан тунни бирга ўтказганини айтди. Унинг бу гапи ёлғон эди. Чунки, у буни фақат мени хафа қилиш учун айтди. Лекин бу ҳақиқат эканлигига ишонмайман. У футболчилар орасида машҳурлиги билан фахрланади. Еваэътиборни яхши кўрарди. Бир куни «Челси» ўйинчиларидан бири уни ўз хонасига чақирди ва эшикни яланғоч очди.

Ева жуда жозибали аёл. Унинг қандай аёл эканлигини кам одам билади. У шафқатсиз ва ҳар доим хоҳлаган нарсасини олади. У жинсий алоқани яхши кўради, бу унинг учун жуда муҳимдир. Биз ҳар куни жинсий алоқа қилардик. Ева - нима истаётганини биладиган оловли ва эҳтиросли аёл. У бой йигитлар билан мулоқот қилишни яхши кўради. Ўйлашимча, у мени ёқтирди, чунки мен бошқача эдим, лекин охир-оқибат мен унга унчалик яхши бўлмадим" - деди Еванинг собиқ севгилиси.

«Суонси» билан ўйиндан бир ярим ой ўтгач, Карнейро «Челси»ни тарк этди. Клуб ва Моуриньони мажбуран четлатиш учун судга берди. "Кўклар" унга келишув эвазига 1,2 миллион фунт таклиф қилишган, бироқ клубнинг собиқ шифокори бунга рози бўлмаган.

Натижада можародан бир йил ўтиб, Моуриньо "Челси"ни тарк этганидан кейин, клуб Евадан расмий узр сўради:

“Биз доктор Карнейро билан ҳамкорлигимизни тўхтатишга олиб келган ҳолатлардан афсусдамиз ва етказилган зарар учун у ва унинг оиласидан чин дилдан узр сўраймиз. Доктор Карнейро майдонга тушганида ўйин қоидаларига амал қилган ва шифокор сифатида футболчилар олдидаги мажбуриятларини бажариб, уларнинг саломатлигини биринчи ўринга қўйганини алоҳида таъкидламоқчимиз. Карнейро ҳар доим «Челси» футболчиларининг манфаатларини биринчи ўринга қўйган" - дейилади "Челси"нинг расмий баёнотида.

Ева бугун нима билан машғул? «Челси»ни тарк этгач, у Лондон марказидаги спортчилар учун очилган Sports Medical Group хусусий клиникага маслаҳатчи бўлиб ишга кирди. Клиника расмий сайтида айтилишича, Ева ҳозир Қатардаги клиникалардан бири билан ҳамкорлик қилмоқда. У 2022 йилги Жаҳон чемпионати арафасида маҳаллий шифокорларга спорт тиббиёти бўйича маслаҳатлар бермоқда.

"Инстаграм" ижтимоий тармоғи маълумотларига кўра, Карнейронинг асосий хоббси - отлар. У отларни турмуш ўртоғи Жейсон де Картерет билан Испанияда кўпайтиради. Эр-хотин 2015 йилнинг ноябрь ойида Лондондаги Авлиё Патрик черковида турмуш қуришди.

Киритилди: 04:00, 07.04.2022.
Ўқилди: 7545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.