Италиялик мураббий "Реал"ни яна ажойиб жамоага айлантирди.
"Олтин тўп" Карим Бенземадан бошқа футболчига насиб қилмайдиганда ўхшайди. Айниқса, мукофот ташкилотчилари яқинда қоидаларни ўзгартиргандан сўнг ва энди у календарь йилига эмас, балки мавсум натижаларига кўра берилади. Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги кетма-кет иккита ўйинда кучли рақибларга қарши ўйинда хет-трик қайд этиш ажойиб.
"Реал Мадрид"нинг "Стемфорд Бридж"даги ғалабасининг яна бир меъмори Карло Анчелотти. 62 ёшли италиялик мураббийнинг фаолияти бироз муддат пасайиб кетгандек туюлди. "Бавария"даги муваффақияциз мавсум, кейин "Наполи" жамоаси ва президент Аурелио де Лаурентис ўртасидаги можаро қурбони бўлган "Эвертон"даги фаолиятини ҳам яхши бўлган деб бўлмайди. Кейин фаолиаятини тўхтатиш, назарий жиҳатдан тўғри бўлиши мумкин эди. Бироқ бунинг ўрнига "Реал Мадрид"га иккинчи марта келди. Яна Флорентино Перес умидсизликдан Анчелоттига қўнғироқ қилди деган туйғу пайдо бўлди.
Ҳамма "Реал Мадрид" энди кийиниш хонасида албатта хотиржам бўлишини кутганди - Анчелотти жамоада муҳит яратиш ва ҳатто юлдуз футболчилар билан ҳам умумий тил топишнинг ўзига хос қобилиятига.
“У ноёб шахс. Ва унинг профессионал фазилатлари ҳақида умуман гапиришнинг ҳожати йўқ. Карло энг юқори даражадаги мутахассис. Бир томондан, у жамоа учун авторитет бўлса, иккинчи томондан, у ўзининг камтарлиги билан ўзига жалб қилади", - деган эди Криштиану Роналду.
Натижалар борасида ҳам ҳаммаси жойида – “Реал Мадрид” Испанияда чемпионлик сари дадил ҳаракат қилмоқда ва Чемпионлар лигаси ярим финалига жуда яқин турибди. Бу ерда Анчелоттининг алоҳида хизматлари йўқ, дейиш мумкин. Ла Лигада "Барселона" ва "Атлетико"нинг куз-қишдаги муваффақияцизликлари, Европада эса - 180 дақиқанинг 150 дақиқасида устунлик қилган "ПСЖ"нинг хатолари жамоага ёрдам берди, деган қарашлар ҳам. Умуман олганда, ҳамма нарсани Бензема ҳал қилади ва италиялик шундай меҳрибонки, у буюк усталарнинг ўйнашига халақит бермайди. У тактика асосида ўйнашга ҳаракат қилганда эса, худди яқинда бўлиб ўтган “класико”дагидек, омадсизликка учрайди.
Анчелотти Серхио Рамос ва Рафаэль Варан кетганидан кейин ҳимоя марказини тиклаши керак эди - у буни уддалади. Ферланд Менди чап қанотга жавобгар бўлганидан сўнг, ҳеч ким Марселони эсламай қўйди. Лука Модрич яна бир кучли мавсумни ўтказмоқда ва "ПСЖ"га қарши жавоб ўйинининг иккинчи ярми Бенземаникидан кам эмасди.
Винисиуснинг тараққиёти давом этмоқда ва унинг Бензема билан алоқаси юқори. Ва ниҳоят, француз марказий ҳужумчисининг фантастик ўйини, унинг ўзи "Челси" билан ўйиндан кейин жамоадаги тўғри муҳитни изоҳлади: "Мен ишончни ҳис қиламан ва жамоага ёрдам бериш учун ўйнайман. Анчелотти? Мураббийимиз дунёдаги энг яхшиларидан бири, биз унга жуда ишонамиз”.