"Атлетико"нинг собиқ бош мураббийи Арриго Сакки Диего Симеоне қўл остидаги жамоанинг ўйин услуби ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Атлетико"да иқтидорли футболчилар бор, раҳбарият янгиларини сотиб олиш ўрнига, ўйин услубини ўзгартиришга пул сарфлаши керак. Тўғрисини айтайлик: бундай ўйин услуби томошабинни зерикарли қилади. Мухлислар гўзалликни сўрашади, улар ҳис-туйғуларни сўрашади.
Бироқ, биз ҳалол бўлишимиз керак. Испанлар ва "Сити" ўртасидаги дуэль ҳали ҳам тугамаган. Жавоб ўйинида ҳамма нарса бўлиши мумкин", - дея Саккининг сўзларини келтиради Gazzetta dello Sport.