"Вильярреал" ҳужумчиси Арно Груневелд фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради Mail.
Манба берган хабарга кўра, “Манчестер Юнайтед” скаутлари 25 ёшли футболчини “Бавария”га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финалида, ҳужумчи ягона гол урган ўйинда томоша қилишган. Шунингдек, футболчига "Ливерпуль" даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган.
Груневелд жорий мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.