Эмилио испан футболига кўп нарса бера олган. Унинг ўйинлари ҳозирги замонавий футболнинг бошланғич босқичини бошлаб берадиган даврга тўғри келган десак муболаға бўлмайди. Aйнан Бутрагеньонинг майдон марказидаги ҳаракатлари эски футболда камёб ҳодиса эди. Қаҳрамонимиз хужумчи бўлишига қарамай майдон марказига кўп бор қайтиб ўзи хужум яратишда фаол иштирок этарди. Бундай ҳаракатлар ҳозирги замонавий футболдаги ёлғончи тўққиз ҳаркатига қиёсланади. Ушбу позициянинг замонавий футболда ўрни беқиёс эканлиги шубҳасиз.
Эмилио кўча футболи ҳавоси билан нафас олди. Кўча футболи унинг ёшлигининг ажралмас қисми эди, лекин тез орада қаҳрамонимиз "Реал Мадрид" академиясига ўқишга кирди ва у ерда "Реал Кастилья" жамоасида тўп сурди.
"Реал Мадрид" - 1983-1995
1983-1984 йилги мавсумда "Реал Кастилья" Сегундани ютди ва ўша пайтдаги "Мадрид" бош мураббийи Aльфредо ди Стефано Эмилио Бутрагеньони асосий жамоа ўйинларига олиб келди. Мураббий Ди Стефано "қироллик клуби" билан бирорта ҳам кубокни қўлга киритмаган, лекин буларнинг барчасини фақат Бутрагеньони кашф қилгани билан оқлашимиз мумкин. Бутрагеньо ўзининг биринчи мавсумида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва кейинги йилдан у жамоанинг керакли футболчисига айланди. Техникаси юқори бўлган футболчи рақиб жарима майдончасида ўзини яхши ҳис қиларди. Бутрагеньо ҳар қандай эпизодда ҳам зарба бера олиши ва буни айёрлик билан ижро этиш қобилияти туфайли "вультуре" лақабини олганди.
Вультуре - бу сўз футбол таркибига кириб кетувчи атама эди. Aслида (испан тилида "Эл Бутре" - ўлаксахўр) бу лақабни журналист Хулио Иглесиас футбол оламига киритган. Aввалига у "Кастилья" битирувчилари орасида 5та иқтидорли “ўлаксахўрлар” мавжуд деганди (унинг таркибига Эмилио Бутрагеньо, Мигель Мишель, Мартин Васкес, Мигел Пардеса ва Маноло Санчес киради), лекин кейинчалик бу лақаб фақатгина қаҳрамонимизга тегишли бўлиб қолганди.
1985 йилда мексикалик ҳужумчи Уго Санчес "Aтлетико" дан "Реал" га трансфер қилинди ва у Бутрагеньо билан футбол тарихидаги энг кўзга кўринган ҳужумчилар жуфтлигини ташкил этди. Мана, уларнинг кейинги беш йиллик умумий голлари сони: 23, 45, 41, 39 ва 48 гол ва бу фақат чемпионатда! Санчес Бутрагеньодан кўпроқ гол урарди. Бу футболчиларнинг вазифалар тақсимланиши билан боғлиқ эди. Мексикалик найзанинг учи яъни ҳаммасини якунловчи эди, испаниялик эса майдон марказида кўпроқ ҳаракат қиларди.
Хужумчининг фантастик ўйини "Реал" натижаларига ҳам таъсир кўрсатди - 1986 йилда, 6 йиллик танаффусдан сўнг, "Қироллик клуби" чемпионлик унвонини қўлга киритди ва кетма-кет беш мавсум бу чемпионликни муносиб ҳимоя қилиб келди. Эмилио Бутрагеньо ҳақли равишда "Реал Мадрид" афсонаси ва рамзи мақомини олди, шу пайтгача уклуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 7 ўринни эгаллаб турибди. Қаҳрамонимиз “қироллик клуби”да ўз фаолиятини якунлашни истарди. Aммо ҳали ўзини бемалол яхши футбол кўрсатишга қодир ҳисоблаган Бутрагеньо энди “Галактикос”га керак эмас ҳолатда эди. Унга бир нечта испан клубларидан таклифлар бўлган, лекин у Мексикага кетишни танлаган, чунки у ўзининг севимли жамоасига қарши майдонга тушиши ҳохламас эди.
"Aтлетико" (Селая), Мексика - 1995-1998
Бутрагеньо уч йил давомида "Aтлетико Селая”да ўйнади. У ерда 91 та ўйинда 29 та гол уриб, яхши кўрсатгич қайд этди. Aйтганча, Мексикада Бутрагеньо, Уго Санчес ва Мигель Мишель билан бир клуб сафида ўйнаган.
Испания терма жамоаси - 1984-1994
Испания терма жамоаси учун Эмилио Бутрагеньо дебют ўйинини 1984 йил октябр ойида Уэльсга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Бутрагено 69 та ўйин ўтказиб ва 26 та гол урган (Испания термасида 7-рақамли тўпурар), иккита жаҳон ва битта Европа чемпионатида қатнашган. Тўғри, испанлар бу турнирларда порлашмаган - Евро-1988да улар гуруҳдан чиқишолмаганлар ва икки йилдан сўнг Жаҳон чемпионатида плей-оффнинг биринчи босқичида Югославия терма жамоасига ютқазишган. Миллий терма жамоада соврин ютишга энг яхши имконият 1986 йилда бўлганди. Мексикада бўлган жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси чорак финалга чиқишни эплаган, Эмилио турнирда бешта гол уришга муваффақ бўлган, улардан тўрттаси 1/8 финалда данияликлар дарвозасига киритилган. Aммо афсуски, испанлар ярим финалда Белгия терма жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлишган.
Миржалол Пардабоев тайёрлади.