Кириш Регистрация

Ла Лига. Март ойининг энг яхши футболчиси маълум

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Жоау Феликс Испания чемпионатида март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди, деб хабар беради Ла Лига расмий сайти.

Ушбу соврин учун баҳсда португалиялик футболчи «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ва «Барселона» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ортда қолдирди.

22 ёшли Феликс ўтган ой Ла Лиганинг тўртта ўйинида майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. У жорий мавсумда «Атлетико» сафида жами 32 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

30-турдан сўнг «матрасчилар» Ла Лига турнир жадвалида пешқадам «Реал Мадрид»дан 12 очко ортда қолиб, 4-ўринда бормоқда.

Киритилди: 14:58, 09.04.2022.
Ўқилди: 1649 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.