Бу учрашув чемпионлик пойгаси учун жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслик керак. Бошқа томондан, якшанба оқшомида бу мавсумдаги титул кимга насиб қилиши ҳақида ҳеч нима ойдинлашмаслигини ҳам кутса бўлади.
Ҳар ҳолда, бу футбол мухлислари ўтказиб юбориши керак бўлган футбол ўйини эмас. 2021-22 йилги мавсумда “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ўртасидаги ўйин анча вақтдан бери содир бўлмаган интригаларга бой бўлиши табиий.
Пеп ва Клопп ўртасидаги рақобат асрларга татигувлик
Спортдаги рақобат, одатда, ҳар томондан энг яхши ўйинларни келтириб чиқаради. Бу йиллар давомида теннис каби индивидуал спорт турларида содир бўлди ва ҳатто дунёдаги энг машҳур жамоавий спорт бўлган футбол ҳам жозибали индивидуал компонентларга асосланган кўплаб қарама-қаршиликларни таклиф қилади. Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп ҳам шундай инсонлардир.
Уларнинг шахсияти ва бошқарув услублари жуда фарқ қилади, лекин уларнинг орзулари бир хил. Премьер-лига чемпионлиги пойгаси, шубҳасиз, Европадаги энг қизиқарлисидир.
Ушбу ўйинда ҳимоячиларнинг ўрни катта бўлади
"Ливерпул"нинг қанот ҳимоячилари Трент Александер-Арнольд ва Робертсон жорий мавсум лигада ҳар 206 дақиқада голли узатмани амалга оширишди. "Ливерпул"нинг бу мавсумдаги барча голларининг 40,2 фоизи атиги учта футболчи ҳисобига тўғри келади. Булар Александр-Арнольд, Робертсон ва Муҳаммад Салоҳ. “Манчестер Сити”нинг кўп қиррали футболчиси Жоау Канселунинг жорий мавсумдаги шов-шувли ўйини, айниқса, қитъа даражасидаги ҳаракатларини ҳисобга олсак, майдонда портигалиялик футболчи ҳам асосий роллардан бирида бўлиши аниқ.
Канселу "Сити"нинг чап қанотига, Кайл Уокер эса бошқа қанотида ўйнаши кутилмоқда, яъни португалиялик Салоҳга қарши тўқнашувдан завқланаши мумкин. "Сити" марказ орқали ҳужум қилишни яхши кўрадиган жамоа, аммо "Ливерпул"га қарши ўйинда ғалаба қозонишни истаса, бутун майдонни назорат қилишига тўғри келади.
Де Брюйне кўп нарсани ҳал қилиши кутиляпти
“Шаҳарликлар”нинг ажойиб бельгиялик футболчиси бу мавсумда Фил Фоден ва Рияд Маҳрез кабилар билан юқори натижаларни қайд этганидан кейин яна диққат марказида бўлди. Энди у шубҳасиз Пепнинг асосий ўйинчиси. КДБ барча мусобақалардаги сўнгги бешта ўйинида бешта гол урди. У жорий мавсумнинг биринчи қарама-қаршилигида ҳам "Энфилд"да гол уришни уддалай олганди. Агар Де Брюйне “Этиҳад”да яна ўз сўзини айтса, бундан ҳеч ким ҳайратга тушмайди.
Голлар фестивалидан умид қилманг
"Қизиллар" Премьер-лигадаги сўнгги тўртта ўйинида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаган ҳолдан кетма-кет 10 учрашувда ғалаба қозониб келмоқда. "Ман Сити" барча мусобақалардаги сўнгги бешта ўйиннинг тўрттасида гол ўтказиб юбормади, шунинг учун бу юқори даражадаги рақобатбардош учрашув бўлиши керак.
Қайтариб бўлмайдиган куч қўзғалмас нарса билан тўқнашганда нима содир бўлади? Одатда озгина ишқаланиш. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, "Сити" Клопп жамоасига қарши сўнгги саккизта учрашувнинг фақат биттасида мағлуб бўлган. Ҳар икки клуб ҳимояси бу мавсумда Премьер-лигада 18 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Ушбу натижа бўйича, Англиянинг бошқа жамоалари уларнинг яқинига ҳам келмолмайди.
Дуранг адолатли кўринади
Кўплаб сифатли ўйинчилар ўзларининг юқори ўйинларини намойиш қилаётган вақтда ва АПЛнинг сўнгги учта ўйинидан иккитаси муроса билан якунланганини ҳисобга олсак, дуринг ҳеч кимни ажаблантирмайди. Барча ишларингизни йиғиштириб футбол кўрган вақтингизда жамоалар дуранг ўйнаса, бундан ғазабга тушманг. Зеро, АПЛда кураш сўнгги тургача давом этади…