Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш. «МЮ»да имкон қолмади (ми?), «Тоттенхэм» фаворитга айланиб олди, «Арсенал» эса...

Баҳо:
+ | -

Биз ҳаммамиз «Ливерпуль» ва «Ман Сити» ўртасидаги мавсумнинг энг қизиқарли ўйинини интиқлик билан кутмоқдамиз, аммо Премер-лигада кучли 4 талик, яъни Чемпионлар лигаси учун ҳам кураш ҳам қизиқарли кечмоқда.

Ҳозир ЕЧЛ йўллармаси учун кечадиган кураш ҳам ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ўтмоқда. Кеча 4-ўрин учун курашаётган жамоалар ўз ўйинларини ўтказди.

«Манчестер Юнайтед» Лэмпард бошчилигидаги 17-ўриндаги «Эвертон»га имкониятни бой берди

Чемпионлар лигасини тарк этгач, «МЮ»нинг ўйини бутунлай йўқолиб қолди: бир ҳафта олдин бўлиб ўтган «Лестер»га қарши ўйинда қийинчилик билан 1 очкони қўлга киритишганди. Кеча эса АПЛ турнир жадвалида 17-поғонани эгаллаб турган «Эвертон»га кичик ҳисобда мағлуб бўлиб, ўз ишларини янада қийинлаштирди. Сабаби, Лэмпард бошчилигидаги «ирислар» олдинги каби хавфли жамоа эмас ва шунинг учун бу беллашувда Рангник йигитлари учун жуда осон «ўлжа» бўлиб туюлди: бунгача «Эвертон» олтита ўйиндан бештасида мағлуб бўлганди.

Аммо ҳамма нарса анча мураккаброқ бўлиб чиқди. «Эвертон» қаҳрамонлик билан «МЮ» ўйинига жавоб қайтарди ва 27-дақиқада Ришарлисон орқали қарши уюштирилди. У тўпни чап қанотдан жарима майдоничаси яқинида турган Гордонга узатиб берди ва...

Зарба кучли бўлмади, лекин тўғри Гарри Магуайрга тегди. Давид де Хеа рекошет зарбага чалғиб қолди. «Манчестер Юнайтед» ўйиннинг қолган қисмида босим ўтказди, аммо Лэмпард жамоасини мағлую эта олмади. Шунчаки, респект Жордан Пикфорд!

«Биз учрашувни яхши бошладик ва уларга қараганда кўпроқ имконият яратдик. Кейин улар рекошетдан гол уриб кетишди. Тўп ўтказиб юборгандан кейин жамоам буткул синиб қолди. Танаффусдан кейин алмаштиришлар ёрдамида ўйинга ижодкорликни олиб келишга ҳаракат қилдик, лекин ҳар доим ҳам тўғри қарор қабул қила олмадик. Сўнгги 35 дақиқада улар бор кучлари билан ҳимояланишди. Биз керакли вақтда керакли футболчини топа олмадик», - дея хулоса қилди Ральф Рангник.

Жуда ачинарли статистика: Рангник қўл остида «Юнайтед» Премьер-лигадаги ўйинларининг атиги 47 фоизида ғалаба қозонган: 17 учрашувда саккизта ғалаба. Ҳеч қачон бунчалик ёмон бўлмаган, ҳатто мухлисларнинг жиддий танқидига учраган Сульшернинг ҳам натижалари яхшироқ эди...

«Биз ушбу ўйиндан олдин муаммоларимиз борлигини, ўйин жуда қийин бўлишини билардик. Гол урмаяпмиз, чункиголли вазиятлар ярата олмаяпмиз. Бу ерда нима дейишни билмайман. Биз етарли даражада яхши ўйин кўрсатмаяпмиз, бу аниқ. Энди кучли тўртликка кириш ниҳоятда қийин бўлади», - де Хеа.

«Арсенал» яна мағлуб бўлди. Бу сафарги рақиб — «Брайтон»

«Арсенал» февраль ва март ойларини ажойиб ўтказди, Микель Артета шогирдлари еттита ўйиндан фақат биттасида мағлуб бўлишди. Испан мутахассиси Премьер-лигада март ойининг энг яхши мураббийи совринини муносиб равишда олди. Аммо апрель ойидаги биринчи ўйин «Арсенал»га ёқимсиз сюрприз бўлди. Ўтган ҳафта «канонирлар» «Кристал Пэлас»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу сафар Артета шогирдлари «Брайтон»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

«Арсенал» кўплаб вазиятлар яратди ва ҳатто танаффус олдидан офсайддан гол ҳам урди, аммо ўйин охирига келиб Мартин Эдегорнинг 30 метрдан чиройли гол уриб, ўйинга интригани қайтарди. Аммо кеч эди.

«Биз учун жуда оғир ҳафта бўлди. Айниқса, бугунги ўйин қийин кечди. Иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик, лекин жуда кеч эди. Биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаш учун жасорат ва ирода кўрсатишимиз керак эди. Биз ўзимиз учун барчасини қийинлаштирдик», - дея ўйиндан кейин фикр билдирди Артета

«Арсенал» сўнгги тўртта ўйиннинг учтасида мағлуб бўлди. «Брайтон» эса февраль ойидан бери биринчи марта ғалаба қозонди, январь ойидан бери биринчи марта битта ўйинда иккита гол урди.

Ҳозирда Чемпионлар лигаси учун курашда фаворит - «Тоттенхэм». Конте «шпорлар»ни курашга қайтарди

«Тоттенхэм Хотспур» Стивен Жеррард бошчилигидаги «Астон Вилла»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу орқали Конте жамоаси кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Лондон клуби сўнгги еттита ўйиннинг олтитасини йирик ҳисобда. Умумий натижа - 23:2. Айтганча, Антонио 9-ўринда кетаётган ва кўплаб муаммолари бор жамоага келганини унутмадингиз, шундайми?

 

• «Тоттенхэм»нинг ўйини очилишида Контедан ташқари Харри Кейн ва Сон Хин Миннинг ҳам хизматлари жуда катта. Айниқса, кореялик ҳужумчининг ёрқин ўйинларини алоҳида таъкидламоқчимиз. Сон «Астон Вилла»га қарши ўйинда хет-трик қайд этди, Кейн эса иккита голли узатма амалга оширди.

• Деян Кулушевскининг натижалари ҳам ҳайратланарли. Швециялик футболчи Премьер-лигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, «Ювентус» асосий таркибидан жой ололмаган футболчи лондонликлар сафига қишда келган эди.

• Ҳозирда «Тоттенхэм» Чемпионлар лигасининг сўнгги йўлланмаси учун асосий фаворит бўлиб турибди. «Энфилд»да «Ливерпуль»га қарши ва ўз уйида «Лестер»га қарши ўйинлар «шпорлар»нинг тақвимдаги энг қийин рақиблар ҳисобланишади.

***

Келинг, турнир жадвалига қарайлик

«Манчестер Юнайтед» ва «Вест Хэм» ҳали ҳам Чемпионлар лигаси учун кураша олади, аммо ушбу жамоалар «Арсенал»дан 3 очко, «Тоттенхэм»дан эса 6 очко ортда қолмоқда.

Премьер-лигада кучли 4-ўрин учун кураш тобора кучайиб бормоқда, аммо ҳозир ҳаммаси Контега боғлиқ.

Киритилди: 11:29, 10.04.2022.
Ўқилди: 3068 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.