«Наполи» бош мураббийи Лучано Спалетти жамоасининг А Сериянинг 32-турида «Фиорентина»га қарши ўйиндаги мағлубияти (2:3) ҳақида фикр билдирди.
«Мағлубиятнинг сабабини тушунтириш қийин, бу бизга қимматга тушди. Қайсидир маънода бунга лойиқ эмасдик. Лекин "Фиорентина" тўғри ўйин кўрсатди. Қийинчиликларга ўзимиз айбдормиз, мухлислардан узр сўраймиз», - дейди Спаллетти DAZN билан суҳбатда.