Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Алексей Евстафеев жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

Баҳо:
+ | -
Алексей Евстафеев мураббийлигидаги Ўзбекистон (U22) терма жамоаси 9-19 май кунлари оралиғида Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғин олиб боради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.
Маълумки, 2-10 июнь кунлари Непалда Осиё чемпионати саралаш турнири старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси мезбон Непалдан ташқари Бангладеш, Иордания ва Яман термаларига қарши кураш олиб боради. Истанбул йиғини мазкур саралаш турнири олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Унинг доирасида 3та назорат ўйинида майдонга тушиш режалаштирилган.
Қуйида Алексей Евстафеев билан Туркияга йўл оладиган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин.

 

Футболист
Амплуа
Клуб
1
Элдорбек Суюнов
Дарвозабон
Локомотив
2
Зафар Сафоев
Дарвозабон
Бунёдкор
3
Виктор Мочалов
Дарвозабон
Бунёдкор
4
Шерзод Файзиев
Ҳимоячи
Машъал
5
Егор Кримец
Ҳимоячи
Пахтакор
6
Асилбек Бегимқулов
Ҳимоячи
Сўғдиёна
7
Фарруҳ Нурлибоев
Ҳимоячи
Олмалиқ
8
Даврон Ҳошимов
Ҳимоячи
Пахтакор
9
Евгений Кочнев
Ҳимоячи
Бухоро
10
Салим Мустафаев
Ҳимоячи
Динамо
11
Рустам Аъзамов
Ҳимоячи
Локомотив
12
Азимжон Аҳмедов
Яримҳимоячи
Навбаҳор
13
Элдор Иргашев
Яримҳимоячи
Машъал
14
Фарход Нишонов
Яримҳимоячи
Қизилкум
15
Дилшод Жўраев
Яримҳимоячи
Динамо
16
Шохруҳ Гадоев
Яримҳимоячи
Насаф
17
Сардор Соипов
Яримҳимоячи
Нефтчи
18
Алибобо Раҳматуллаев
Яримҳимоячи
Бунёдкор
19
Исроил Эргашев
Яримҳимоячи
Олмалиқ
20
Наврўз Алимов
Ҳужумчи
Нукус
21
Александр Лупашко
Ҳужумчи
Олмалиқ
22
Сардор Мирзаев
Ҳужумчи
Нефтчи
23
Тимурхўжа Абдуҳолиқов
Ҳужумчи
Пахтакор
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:37, 01.05.2012.
Ўқилди: 7082 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.