Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Қатардаги Мундиални қайси юлдуз футболчилар ўтказиб юборади?

Баҳо:
+ | -

Жорий йил сўнггида Қатарда футбол бўйича ЖЧ-2022 мусобақаси ўтказилади. Ҳозир биз сизларга ушбу турнирни ўтказиб юбориши аниқ бўлган футбол юлдузлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. 

Эрлинг Холанд ва Мартин Эдегор

Норвегия терма жамоаси гуруҳда Голландия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллади. Эрлинг Холанд жароҳатлар туфайли саралашнинг 3/2 қисмини ўтказиб юборди. Холандсиз терма жамоа асосий рақибларига қарши ўйинларда очко йўқотишди (турклар билан дуранг ва голландияликларга қарши мағлубият).

Холанд саралаш босқичида 5 та гол уриб, Норвегиянинг энг яхши тўпурари бўлди. Эдегор эса 10 ўйинда 0 гол ва 0 ассист қайд этди.

Энди бу супер талантлар камида 2026 йилгача кутишлари керак.

Муҳаммад Салоҳ

Миср жаҳон чемпионатига чиқиш учун плей-оффда Сенегалга имкониятни бой берди. Ёмон хабар шундаки, биз Салоҳни Қатардаги Мундиалда кўрмаймиз. Яхшиси эса Мане, Кулибали ва Эдуард Мендини жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Златан Ибраҳимович

«Милан» ҳужумчиси терма жамоасига қайтди ва ЖЧ-2022га боришни жуда истади. Аммо Левандовски ва Польша терма жамоасини мағлуб этишнинг иложи бўлмади. Златан билан биргаликда жаҳон чемпионатини Виктор Линделёф, Александр Исак, Деян Кулушевски, Эмиль Форсберг ва Виктор Классон ҳам телевизорда томоша қилади.

Ян Облак

Дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири терма жамоаси билаан ҳеч қандай муҳим турнирда иштирок этмади: 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Ханданович асосий посбон ҳисобланарди ва шундан кейин эса Словения ҳеч қачон саралашлардан ўта олмади. Бу сафар Хорватия, Россия ва Словакия гуруҳда Облак ва унинг терма жамоасидан яхшироқ ҳаракат қилишди.

Облак 29 ёшда, шунинг учун биз уни камида бир нечта саралашларда яна кўришимиз мумкин.

Давид Алаба

Алаба Европа чемпионатида қатнашган, лекин у ҳали жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Кейинги ЖЧ олдидан Давид 33 ёшда бўлади ва ҳали ҳам унда имкон бор. Австрияликлар саралаш босқичида Дания, Шотландия ва Исроил бор гуруҳда муваффақиятсизликка учради ва бу жамоалардан кейинги тўртинчи ўринни эгаллади, лекин Миллатлар Лигаси орқали сўнгги саралаш босқичига йўл олди. Фойдаси йўқ - Алаба, Забицер ва Арнаутовични Гарет Бэйл бошчилигидаги жамоа кутишарди...

Италия терма жамоаси

Европа чемпионлари - кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатида қатнашмайди. Юлдузлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин: Доннарумма, Бонуччи, Кьеллини, Жоржиньо, Барелла, Верратти, Кьеза, Иммобиле, Инсинье ва бу футболчиларнинг ҳеч бири Қатардаги Мундиалда қатнашмайди.

Патрик Шик

Ўтган йилги Евронинг энг яхши тўпурари жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Ачинарли томони шундаки, Патрик жароҳати туфайли Швецияга қарши плей-оффни ўтказиб юборди. Агар, у майдонга тушганида, эҳтимол, терма жамоасини кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин эди. Сабаби у ҳозирда ажойиб формада ва Бундеслига тўпурарлик пойгасида иккинчи ўринда кетмоқда (20 ўйинда 20 гол).

У билан бирга «Вест Хэм»нинг футболчилари Соучек, Цоуфал ва Крал ҳам Мундиалсиз қолиб кетишди.

Эдин Жеко

Босния ва Герцеговина терма жамоаси сардори клуби сафида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Аммо «Интер» футболчиси бутун саралаш босқичидаатиги битта гол урди (ҳатто Пьянич ҳисобидаги голлар сони 2 та). Асосий юлдузнинг бундай ўйини билан жаҳон чемпионатига чиқиш қийин

Генрих Мхитарян

Арманистон терма жамоасининг юлдузи саралаш бошланишини ўтказиб юборди ва унинг жамоаси учта ўйинда учта ғалаба қозонди. Кейин Мхитарян қайтди: 4 мағлубият, 3 дуранг ва гуруҳда тўртинчи ўрин.

2022 йилнинг март ойида Генрих терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

Бошқа қитъаларда ҳам йўқотишлар бор.

Соломон Рондон

Венесуэла Жанубий Америка қитъаси саралашида сўнгги ўриндан жой олди. Ҳатто Рондон ҳам ўз жамоасига ёрдам бера олмади.

Луис Диаз

«Ливерпуль»нинг ёрқин футболчиси ЖЧ-2022га ҳам бормайди. Колумбияликларга плей-оффга чиқиш учун бир очко етишмади. Вильмар Барриос, Луис Муриэль ва Давинсон Санчес ҳам Мундиалдан қуруқ қолишди.

Артуро Видаль

Чили терма жамоаси кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди. Улар 2018 йилда ҳам Россиядаги мусобақада иштирок этишмаган. Артуро Видаль, Гари Медел ва Алексис Санчес каби терма жамоа етакчиларига жаҳон чемпионатида бошқа иштирок этиш насиб қиласа керак.

Элдор Шомуродов

Осиёнинг асосий йўқотиши - Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси. Элдор чинакам ҳаракат қилди – саралашда унинг ҳисобида 7 та гол бор. Аммо бу вакилларимизга ҳатто саралашнинг кейинги босқичига чиқиш учун ҳам етарли эмас эди.

Себастьян Аллер

Биз Африкага кетяпмиз. У ерда жорий мавсумнинг тўпурарларидан бири Себастьян Аллер бошчилигидаги Кот-д’Ивуар мусобақадан қуруқ қолди. «Аякс» ҳужумчиси ҳисобида 33 та гол бор, аммо саралашда терма жамоа учун атиги иккита гол уришга эришди. Улар ҳатто плей-оффга ҳам чиқа олишмади. Аллер билан биргаликда Заа, Кессиэ, Орье, Байи ва Николас Пепе ҳам ЖЧни телевизор орқали томоша қилишади.

Пьер-Эмерик Обамеянг

Габон ивуарликлар билан бир босқичда чиқиб кетишди. Обамеянг саралаш босқичида терма жамоа сафида яхши ўйнади, аммо кейин турли муаммолар (жумладан, тартиб-интизом) туфайли бутун Африка кубогини ўтказиб юборди. Энди Пьер-Эмерикнинг клубдаги ишлари яхши, аммо энди кеч эди.

Рияд Маҳрез

«Манчестер Сити»нинг жазоирлик футболчиси Рияд Маҳрез ва унинг ҳамюртлари Камерун билан биргаликда жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлишди.

Виктор Осимхен

Нигерияликлар Ганага ўз йўлланмасини бериб қўйишди. «Наполи» тўпурари ўз жамоасига ёрдам бера олмади. Терма жамоанинг иккинчи юлдузи бўлган «Лестер» вакили Уилфред Ндиди жароҳати сабаб ҳал қилувчи ўйинларни ўтказиб юборди.

Наби Кейта

«Ливерпуль» ва Гвинея терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳам Мундиалда ўйнамайди. Ушбу терма жамоа таркибида «Клермон»ҳужумчиси Моҳамед Байо, «Рома» ярим ҳимоячиси Амаду Диавара, «Локомотив М» аъзоси Франсуа Камано ва Поль Погбанинг укаси борлигини таъкидлаш керак.

***

Европадан 2022 йилги жаҳон чемпионатини яна бир нечта юлдузлари — Эндри Робертсон / Александр Зинченко / Гарет Бэйл каби футболчилардан бири ўтказиб юборади. Қитъалараро плей-оффда Коста-Рика ва Янги Зеландия ўйинида ҳар икки жамоа юлдузларидан бири Кейлор Навас ёки Крис Вуд ўтказиб юборади. Шунингдек, Перу — БАА/Австаралия ғолиби ҳам ЖЧда ўйнайди.

Киритилди: 21:23, 12.04.2022.
Ўқилди: 1130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.