Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Предраг Роган: “Навбаҳор” ҳам кучли ва яхши жамоа”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида самарқандликлар устози Предраг Роган қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Аввало бугунги ғалаба билан “Навбаҳор”ни табриклайман. Мезбонлар ҳақиқатанам ажойиб ўйин намойиш этишди ва ҳақли тарзда зафар қучишди.

Биз эса гарчи рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга интилган бўлсакда, бунинг уддасидан чиқа олмадик ҳамда мағлубиятга учрадик. Аммо ушбу баҳсда жамоамиз таркибидан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишгани ва уларга бироз тажриба етишмаганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Учрашувнинг 1-бўлими “Навбаҳор” устунлигида ўтди. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейингина йигитлар яхши ўйнашга интилишди. Таъкидлаганимдек, таркибимиздан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишган. Улар орасида ҳаттоки, 2000 ва ундан юқори йилларда туғилган футболчилар ҳам бор. Уларга эса бироз тажриба керак. Аммо майдонда, менимча, ёшнинг фарқи бўлмаслиги керак.

Жорий мавсум арафасида Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб бордик ва мазкур йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари олиб бориб, уларнинг айримларида ижобий натижаларни қайд этдик. Бироқ ўртоқлик ўйинлари билан Суперлига баҳслари ўртасида катта фарқ бор. Футболчилар майдонда қўрқмай, тўп тепишлари керак. Шогирдларим олдинги, яъни, “Пахтакор”, “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоаларига қарши кечган ўйинларда рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди. Лекин натижа шунга яраша бўлмади. Шунингдек, йигитлар бугун ҳам рақибга қаршилик кўрсатишга интилишди. Аммо “Навбаҳор” ҳам кучли ва яхши жамоа.

Жорий мавсумда Суперлигада “жон сақлаб” қолиш учун эмас, балки, юқорироқ ўринларни эгаллаш учун кураш олиб борамиз. Таркибимиздан 20 нафар янги футболчи ўрин олган ва жамоамиз юз фоиз янгиланган десак бўлаверади. Футболчилар майдонда ўзаро бир-бирларини тушунишлари, сифатли ўйин намойиш этишлари учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз зарур.

Бугунги баҳсда асосий таркибнинг 5-6 нафар футболчиси айрим сабабларга кўра, майдонга тушишмади. Улар орасида Абдужамол Исроилов ҳам бор ва унинг дискваликафияси тезроқ якунланиб, сафимизга қайтишини кутяпмиз.

Киритилди: 02:29, 13.04.2022.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.