Мадриднинг “Реал” клубининг бразилиялик вингери Родриго Гоэс Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққанидан кейин Лука Модрич билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" билан учрашув (2:3) якунида хорват Родригога голли пас берди.
"Бу менинг фаолиятимдаги энг муҳим гол. Доим ҳазиллашганимиздек, Модрич отамга ўхшайди. У менга кўп ёрдам беради. Менга нимадир керак бўлса, у доим ёнимда. Лука билан кўп гаплашамиз.
Унинг ёнида ўйнаганимдан жуда хурсандман, бу катта шараф”, — деди Родриго.