Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"ПСЖ"ни сотиш тўғри қарорми?

Баҳо:
+ | -

Куни кеча "ПСЖ"нинг амалдаги хўжайинлари клубни сотиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу хабарлар, албатта, рад этилди, аммо улар мантиқий кўринади.

“Реал”дан учралган магълубият “ПСЖ”га кучли зарба бўлгани аниқ. Катта эҳтимол Килиан Мбаппе Париждаги ўзининг сўнгги мавсумини ўтказмоқда. Унга ёрдам бериш учун Лионел Месси таклиф қилинган. Охирги Евронинг энг яхши дарвозабони Жанлуижи Доннарумма таркибга қўшилди ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни жуда яхши биладиган Серхио Рамос ҳимояга чақирилди. Бироқ, парижликлар 1/8 финалдаёқ турнирдан “учиб” кетишди.

"Реал Мадрид" билан жангдан сўнг дарҳол "ПСЖ" ёзда таркибни янгилаши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Месси, Неймар ва бошқа бир қанча футболчилар жамоадан кетиши ҳақида миш-мишлар авж олди. Ҳозирча бундай бўлгани йўқ, лекин аслида бу Сулаймон Керимовнинг “Анжи”ни тақдир тақозоси билан тарк этиб, клуби ҳеч нарсага эриша олмаслигига ишонганини бироз эслатади.

Аммо, умуман олганда, ҳозирги таркибдаги “ПСЖ” лойиҳаси ҳақиқатан ҳам якунланишига яқин деган фикр бор. Ва гап умуман “Реал”дан учралган мағлубиятда ҳам эмас. “ПСЖ” 2022 йил охирида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш билан чамбарчас боғлиқлигини ҳеч кимга сир эмас. Аввалроқ Франсиянинг собиқ президенти Николя Саркози Қатар шайхларидан Яқин Шарқ давлатининг жаҳон чемпионатини ўтказиш истагини қўллаб-қувватлаш эвазига пойтахт клубини сотиб олишни сўрагани хабар қилинганди. Бу факт ҳозирча тўғридан-тўғри исботлангани йўқ, аммо "ПСЖ" Қатардаги жаҳон чемпионатини фаол равишда илгари сурди ва тарғиб қилмоқда.

Бу ҳар қандай Яқин Шарқ давлати каби Қатар учун ҳам футбол режимни оқлашга уринишдир. Шу сабабли, БАА ҳам, Саудия Арабистони ҳам спортга фаол сармоя киритмоқда. Қатар нафақат клуб, балки жаҳон чемпионати мезбонлик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритиб, энг катта натижага эришди. Катта эҳтимол билан мамлакат жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказади, бу эса жаҳон ҳамжамияти онгида яхши тасаввур ҳосил қилади. Шундан сўнг мақсад амалга ошади ва “ПСЖ”га эҳтиёж қолмаслиги ҳам мумкин.

Франсуз клуби умуман Қатар давлати бошлиқларини оқлаш вазифасини бажарди. Носир Ал-Хелайфи мамлакатининг ўзига хос юзига айланди - катта жамоани бошқарадиган обрўли бизнесмен. Шу билан бирга, унинг футболга бўлган иштиёқи кўринмайди - яъни "Челси"нинг ўзи учун севимли ишига айлантира олган Роман Абрамович мисолида буни кўтиб чиқсак бўлади.

Шу маънода, “ПСЖ” лойиҳасининг босқичма-босқич қисқартирилиши мантиқий кўринади. Агар бошлиқлар жамоани сотишга муваффақ бўлса, улар бундан мамнун бўлади. Тўғри, буни қилиш унчалик осон бўлмайди, аммо Франция клублари ҳатто қуйи дивизион жамоалари ҳам сотиб олишга тайёр бўлган инглиз клублари каби қизиқ эмас. Тўғрироғи, парижликлар учун сотувни эмас, балки харажатларни камайтиришни кутишимиз мумкин. Юлдузлар кетади, лекин янгилари чақирилмайди. Клуб ўз мактабининг тарбияланувчиларига пул тикишни хоҳлаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганлиги ажабланарли эмас, бу жуда муваффақиятли иш бўлиш эҳтимоли мавжуд. Ёшлар билан ҳисоблашиш ҳақида гап кетганда, бу ҳар доим қандайдир тежамкорликдан далолат беради.

Киритилди: 00:33, 15.04.2022.
Ўқилди: 2742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.