"Бавария" ҳали ҳам "Торино" ҳимоячиси Глейсон Бремер учун курашишга тайёр, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Манба берган хабарга кўра, мюнхенликлар клуби Бремерни ёзда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига кетадиган Никлас Зюле ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Мавсумни яхши ўтказаётган “Торино” ҳимоячисини сотиб олмоқчи бўлган клублар етарлича. Турин клуби асосий футболчисини 50 миллион еврога сотмоқчи.
25 ёшли бразилиялик футболчи 2018 йилда “Атлетико Минейро”дан 5,8 миллион евро эвазига “Торино”га ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Бремер жорий мавсумда клуб сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт футболчининг нархи 30 млн еврога баҳолаган.