Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Азмун РПЛга қайтиши мумкинми?

Баҳо:
+ | -

"Зенит", "Ростов" ва "Рубин" клубларининг собиқ ҳужумчиси Сардор Азмун Россия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда агент Меҳди Ҳагитали маълум қилди.

"Германия футболи юқори савияга эга. Қолаверса, Эрондан кўплаб кучли футболчилар Бундеслигада ўйнашган - масалан, Али Карими, Али Даи ва бошқалар. Айтишимиз мумкинки, немис футболи тарихан Эронда жуда машҳур. Сардорга мослашиш учун вақт керак бўлиши кутилмоқда, бошқа давлатга, бошқа жамоага ўтганингда бу мутлақо нормаль ҳолат. У кўникиш босқичида, унга вақт керак, лекин секин-аста Бундеслигада яхшироқ ва яхшироқ ўйнашига шубҳа йўқ.

Азмуннинг Россияга қайтиши? Келажакни башорат қилиб бўлмайди, биз ҳозирда яшаяпмиз ва Сардорнинг футболчилик фаолиятида янги саҳифадан завқланяпмиз. Очиғи, агар у Россияни ёқтирмаса, у сиз билан 9 йил ўтказмаган бўларди. Демак, келажакда қайтиш мумкин”, деди агент.

Аввалроқ Азмун "Зенит"га ички майдонда бир қанча совринларни ютишда ёрдам берган. У ҳақли равишда Россия чемпионатининг ҳозирги босқичидаги энг яхши ҳужумчилардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 17:24, 15.04.2022.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик