Кириш Регистрация

"Атлетико" ўз ҳимоячисига янги шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” ўз клуби ҳимоячиси Шиме Врсалькога янги икки йиллик шартнома таклиф қилди.

Marca нашри хабарига кўра, футболчи таклифни кўриб чиқади ва яқин кунларда жавоб беради.

Янги шартномага кўра, Врсальконинг маоши йилига бир ярим миллион еврогача камайиши мумкин. Аввалроқ хорватиялик ҳимоячининг йиллик маоши йилига 3 миллион еврони ташкил қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Врсалько ва "Атлетико" клуби ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунига етади.

2018 йилнинг бошида хорватиялик футболчи сотиб олиш ҳуқуқи билан Миланнинг “Интер” клубига ижарага ўтганди, бироқ жароҳати сабаб "Жузеппе Меацца"да ўз ўрнига эга бўла олмади.

Киритилди: 17:57, 16.04.2022.
Ўқилди: 1109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик