"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия кубоги ярим финалида "Ливерпуль" жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Манчестер Сити" ушбу беллашувда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Қийин бўлиб ўтган биринчи бўлимдан кейин бор кучимизни бердик. Биринчи голга келсак, улар стандарт вазиятларда жуда кучли ўйнашади. Иккинчи гол эса бахтсиз ҳодиса туфайли киритилди. Ўйинга қайтиш қийин бўлди, лекин уларнинг футболчилари иккинчи бўлимда аъло даражада ҳаракат қилишди".
Стеффеннинг хатоси ҳақида:
“Бу бахтсиз ҳодиса ва унинг келажаги учун сабоқ бўлди. Тўп ўша ҳудудда бўлса, бу ҳодиса содир бўлиши мумкин. Шахсан у билан эмас, жамоа билан гаплашдим, лекин унинг жуда кучли эканини биламан.
Бизнинг кучимиз иккинчи бўлимда яққол намоён бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун имкониятларимиз бор эди. Йигитлар иккинчи бўлимда ирода кўрсатишди.
Муаммо чарчашда эмас эди. Биринчи бўлимда улар кўпроқ чарчашди, футболда гап чарчоқда эмас, балки сиз қандай ўйнашингизда.
Ниҳоят бир-икки кун дам оламиз. Олдинда бизни еттита ўйин ва Чемпионлар лигаси кутиб турганини биламиз, нима бўлишини кўрамиз” - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.