Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Барселона» «Манчестер Сити» форвардини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» раҳбарияти марказий ҳужумчи излашда давом этмоқда. Хави бу позициядаги камчиликни тўлдиришни ёзги трансфер ойнаси вақтидаги устувор вазифа сифатида белгилаб олган.

Маrcа нашрининг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» «Ман Сити» ҳужумчиси Габриэль Жезуснинг сотиб олмоқчи.

«Барселона» бразилиялик футболчи учун 30 миллион евро ажратишга тайёр.

Хави Роберт Левандовскини жамоада кўришни истарди, аммо Жоан Лапорта польшалик футболчи ва «Бавария»нинг талабини жуда юқори деб ҳисоблайди. Олдинроқ Левандовскининг трансфери 60-65 миллион еврога тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Жезуснинг «Ман Сити» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Томонлар янги шартнома имзолаши ҳақида хабарлар йўқ.

Жорий мавсум бразилиялик футболчи Премьер-лигадаги 22 учрашувда атиги 3 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 04:27, 17.04.2022.
Ўқилди: 2300 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.