Криштиану Роналду бизга яна ўзини қандай футболчи эканлиги ҳақида гапиришга мажбур қилади. Кришнинг «Норвич»га қарши ўйиндаги хет-трики португалияликларнинг кучи, ўзига хослиги ва профессионаллиги ҳақида гапиришга яна бир бор гапиришга сабаб бўлди.
Аммо КриРонинг сўнгги ўйинлари ҳам «Манчестер Юнайтед» ва футболчи атрофидаги миш-мишларни камайишига олиб келмади. Эрик тен Хаг Британия матбуотида бир неча кундан бери муҳокама қилинмоқда. Бир қатор инглиз ва голланд нашрлари кейинги мавсумдан бошлаб «Аякс» устози «Амстердам Арена»ни «Олд Траффорд»га алмаштириши ҳақида турли хил хабарларни тарқатмоқда. Охирги матбуот анжуманларида тен Хагдан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақида уч марта сўрашди ва ҳатто баъзи журналистлар уни табриклашга ҳам улгурди. Жавоб эса одатий: «Мен ҳозирда бор эътиборимни «Аякс»га қаратганман».
Матбуотда Эрикнинг тайинланиши келаси ҳафта эълон қилинишини ва у июлдан ишга киришишини ёзишмоқда. Жамоа таркиби ва мураббийнинг трансфер сиёсатига таъсири борасидаги музокаралар тафсилотлари ҳам ОАВда тез-тез пайдо бўлмоқда. Аммо бошқа миш-миш барчасидан ошиб тушди. Daily Star нашри хабарига кўра, Роналду бўлажак бош мураббийнинг режаларига киритилмаган. Тахминларга кўра, тен Хаг аллақачон Криштиану унинг ўйин услубига тўғри келмаслиги ва хайрлашмоқчи бўлган футболчилар рўйхатида португалияликнинг борлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалди.
Ҳа, ҳа, биз «Манчестер Юнайтед»нинг тирик афсонаси ва 37 ёшида Премьер-лига тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турган, ҳамда бу мавсумда жамоани олдинга тортаётган футболчи ҳақида гапирмоқдамиз. Бу амалга ошиши мумкинми? Аммо Daily Star янгиликларини «fakе news» дейишга шошилманг. Аслида Роналдунинг кетиши мумкинлигига бир қанча сабаб бор.
Нега Роналду тен Хагга керак эмас?
«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббий номзоди бўйича узоқ вақт танлов қилди. Ральф Рангник дастлаб вақтинчалик мураббий сифатида тайинлади. Кейинчалик эса Луис Энрике, Хулен Лопетеги, Зинедин Зидан ва тен Хаг каби мураббийлар билан музокара ўтказди.
Сўнгги хабарларга кўра, «Манчестер Юнайтед» голландиялик мутахассис номзодида тўхтаган. Тен Хаг ҳеч қачон топ-клубларда ишламаган, топ даражадаги футболчиларни шуғуллантирмаган ва қиммат харидларни амалга оширмаган. Эрикнинг ўйини интенсивлик ва босимга урғу берадиган услубдир. Айнан шу бўйича «Аякс» 2018/19 йилги Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйин кўрсатди. Шунингдек, жорий мавсумда ҳам гуруҳдан 100 фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўл олди.
Биз асосий саволни ўртага қўямиз. Тен Хагнинг жамоасида прессинг ҳар доим ўйиннинг асоси бўлиб келган. «Аякс» футболчилари «тўпсиз ишлаш» атамаси билан синонимдир. Юқори жамоавий ўйин ва кучли жисмоний тайёргарлик орқали Амстердам клуби ҳатто Европанинг энг кучли жамоаларини ҳам қийнаб қўяди. «Аякс» Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини энг юқори босим - 7,9 PPDA (PPDA статистикаси жамоанинг юқори босимининг частотаси ва самарадорлигини кўрсатади) қайд этди. Бу «Сити», «Ливерпуль», «Челси» ва бошқа кучли жамоаларникидан ҳам яхшироқ натижа ҳисобланади.
Прессинг эса Роналдунинг энг катта муаммоси. Йиллар давомида КриРо қанот ҳужумчисидан жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўпга зарба берадиган, бурчак зарбаларида ҳам жудафойдали ва голни яхши сеза оладиган ҳужумчи ҳисобланади. Ушбу компонентларнинг даражаси туфайли Роналду 37 ёшида ҳам Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Аммо бу тен Ҳаг учун етарли эмас. Унга ўйиннинг кўп қисмида тўпсиз югуришга тайёр бўладиган ва ўйиннинг кўп қисмида шу темпни ушлаб турадиган ҳужумчи керак.
Афсуски, Роналду ҳозир буни уддалай олмаяпти. Криштиану ҳар бир ўйинда 7,4 фоиз прессинг ҳаракатини амалга оширади ва бу кўрсаткичга кўра, Европанинг топ-5 лигасидаги энг ёмон ҳужумчиларнинг қаторига киради. Таққослаш учун, «Аякс»тўпурари Себастьян Аллерда 16,9 фоиз прессинг билан ўйнаган. Аллер бу орқали Эредивизия ва Чемпионлар лигасининг энг яхшилари қаторидан жой олган.
Албатта, ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди ва эҳтимол тен Хаг Роналдунинг кучсиз прессингли ўйинидан ҳам қандай фойдаланиш йўлини топар. Аммо ҳозирча бунга ишониш қийин.
Вариантлар қандай?
«МЮ»нинг трансферларига тен Хагнинг таъсири ҳақида миш-мишлар тарқалалмоқда. Сўнгги йилларда «қизил иблислар»нинг трансферлари жуда ҳам бетартиб бўлиб қолган. Аввало, мураббий таркибни жиддий ўзгартириши ва футболчиларни ўз услубига мослаштириши керак. Улардан бири «Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нуньес бўлиб, уругвайлик футболчи учун «Манчестер Юнайтед» катта пул ажратишга тайёр.
Амстердам клуби икки марта тен Хаг билан Чемпионлар лигасида ажойиб ўйин кўрсатди. Манчестер клуби ҳам шунга ўхшаш натижаларни қайд этиши учун янги бош мураббийнинг фикрини тўлиқ тинглашлари керак. Шунингдек, вақт, сабр ва сармоя ҳам талаб қилади.
Роналду жамоадан кетадими?
Агар тен Хаг асосий юлдузни таркибга қўшмоқчи бўлса, унинг учун ўз тизимини қурбон қилиши ё Криш захира ўриндиғида қолдириши ёки захира ҳужумчиси ролини бажариши керак.
«Манчестер Юнайтед» ҳозир қийин аҳволда. Бир томондан, Португалия терма жамоаси ҳужумчиси қийин мавсумда жамоага очко олиб келадиган ажойиб футболчи, етакчи ва тўпурар ҳисобланса, бошқа томондан, КриРо тизимли мураббийнинг ўйин услубига ҳақиқатан ҳам унга тўғри келмайди. Шунингдек, Роналдунинг кетиши «қизил иблислар»нинг имижига ҳам таъсир ўтказиши аниқ.
Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар «МЮ» ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, Роналду «қизил иблислар» сафида қолади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам гол уришда давом этиши мумкин. Чунки Роналду жуда ҳам тажрибали футболчи ва мураббийга мослашиб ўйнашни жуда яхши уддалайди.