Кириш Регистрация

Тен Хаг «Аякс»нинг икки футболчисини Манчестерга олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Келгуси мавсумда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимига асосий давогар бўлиб турган «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг Амстердам клубининг икки нафар футболчисини ўзи билан Англияга олиб кетишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда журналист Экрем Қўнур.

Манбага кўра, ҳужумчи Антони ва ярим ҳимоячи Райан Гравенберх мавсум охирида «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиши мумкин

19 ёшли Гравенберх жорий мавсумда «Аякс» сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг Голландия клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

22 ёшли Антони клуб сафидаги 33 ўйинда 12 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчининг «Аякс» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига этади. Трансфермаркт футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:18, 18.04.2022.
Ўқилди: 3985 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик