Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

ЎФА ишчи гуруҳи футбол инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футбол майдонлари ҳолатини яхшилаш, терма жамоаларимиз учун база барпо этиш, футбол инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ўз олдига қўйган мақсад ва режаларини амалга оширишда давом этмоқда. Айни вақтдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари ЎФА мутасаддилари томонидан доимий назорат қилиняпти. Бугун ЎФА мутахассислари Тошкент вилоятидаги терма жамоалар базаси қурилиш ишларини кўздан кечирди. Айни вақтда “Дўстлик” стадионининг дренаж тизими тўлиқ замонавий талабларга мос равишда таъмирланмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳи “Жар” стадионидаги ишлар билан танишди. Айни вақтда ушбу мажмуада Олимпия терма жамоаси фаолияти учун барча қулайликлар яратилмоқда. Бош мураббий Темур Кападзе ва мутасаддилар билан суҳбатда майдонлар бевосита футболнинг сифатига таъсир қилиши, уларни ўйинларга тайёрлаш ва чимларни доимий назорат остида ушлаш кераклиги, бунга илмий ёндашиш зарурлиги таъкидлади. Қурилиш-таъмирлаш ишлари масъулларига керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:31, 18.04.2022.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик