Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Алишер Никимбаев: «Войнескининг тайинланиши «Пахтакор» учун омадсиз бўлди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Тошкентнинг «Пахтакор» клубининг Осиё Чемпионлар лигасидаги омадсиз иштироки ҳақида ўз телеграм каналида фикр билдирди.

«Пахтакор» Осиё Чемпионлар лигасидаги ўйинлари ҳақида бир фикр бор: Шота Арвеладзенинг кетиши клуб учун жуда оғриқли бўлди.

Агар ўтган йили Питер Хюистра бошчилигида грузиялик мураббийнинг ғоялари ишлаган бўлса, бу йил мураббийлар штабидаги ўзгаришлар Тошкент клуби учун муваффақиятсиз бўлди.

Ҳозирги бош мураббийни клубга тавсия қилган транспорт бўлими бошлиғининг гапларини тингламоқчиман.

Эслатиб ўтамиз, Войнески «Пахтакор»га қадар икки мавсум давомида ҳеч қаерда ишламаган. Шунингдек, ушбу мутахассис ҳеч қачон бирор бир клуб ёки терма жамоада бош мураббийлик лавозимида фаолият олиб бормаган. Славче Войнески фақат ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. «Пахтакор»да на спорт директори, на техник директори ишламаслиги кечаги ўйинлардаги омадсизликлардан кейин эмас, олдин ҳам бир неча марта айтилган», - дейди Никимбаев. 

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» Осиё Чемпионлар лигасида  4-турдан сўнг 3 очко жамғариб, гуруҳнинг сўнгги поғонасидан жой олган.

Киритилди: 21:09, 19.04.2022.
Ўқилди: 2632 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.