"Ливерпуль" айни дамда учта турнирда иштирок этмоқда. Мавсум якунланишига эса бир ойча вақт бор. Лекин мерсисайликлар юқори даражадаги футбол кўрсатишда давом этмоқда. Жамоа мухлислари мавсумни тўртта соврин билан тугатилишини орзу қилади. Англия лига кубоги бош соврини – аллақачон чўнтакда. АПЛ, ЕЧЛ ҳамда Англия кубогидаги юриш эса давом этмоқда. Қуйида Юрген Клопп жамоасининг имкониятларига баҳо берамиз.
Премьер-лига
"Ливерпуль" мавсумнинг ўта муҳим ўйини бўлган "Манчестер Сити"га қарши баҳсни 2-2 ҳисобидаги дуранг билан якунлаган эди. Бу эса ҳар икки жамоа ўртасида бир очколик фарқ сақланиб қолишига олиб келди. Аммо кечаги "МЮ" устидан қозонилган ғалаба, вақтинчалик мерсисайдликларнинг етакчилигини таъминлайди. Олдинда эса уларни "Тоттенхэм" ҳамда "Эвертон"га қарши муҳим баҳслар кутмоқда.
АПЛда қолган ўйинлар:
"Ливерпуль" ‐ "Эвертон" – 24.04.2022
"Ньюкасл" - "Ливерпуль" – 30.04.2022
"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" – 7.05.2022
"Астон Вилла" - "Ливерпуль" – 10.05.2022
"Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" – 22.05.2022
"Саутгемптон" - "Ливерпуль" – вақти аниқ эмас
Англия кубоги
"Ливерпуль" Англия кубогини олганига кўп йиллар бўлиб кетди. Бу воқеа сўнгги бор 2006 йилда юз берган эди. Ўшанда Стивен Жеррарднинг голи "Вест Хэм" устидан ғалабани таъминлайди.
Ярим финалда Пеп Гвардиола жамоасининг мағлубиятга учратилиши, Клопп учун илк бор кубок финалига йўл очди. Эндиликда "Ливерпуль"ни "Уэмбли"да ўта жиддий рақиб кутади. "Челси" ўз уйидай бўлиб қолган стадионда шимолий ҳудуд жамоасини аяб ўтирмаслиги мумкин...
Финал:
"Ливерпуль" - "Челси" – 14.05.2022 (Тошкент вақти билан -19:00).
Чемпионлар лигаси
Кўпчилик "Ливерпуль"нинг ЕЧЛдаги имкониятларини АПЛдагига қараганда яхшироқ баҳоламоқда. Чунки жамоа чорак финалда "Бенфика" тўсиғидан осон ўтиб, "Вильярреал"га дуч келди. Агар Унаи Эмери жамоаси ҳам мағлуб этилса, у ҳолда финал "Манчестер Сити" ёхуд "Реал"га қарши кечади.
ЕЧЛ ярим финали:
"Ливерпуль" - "Вильярреал" – 27.04.2022
"Вильярреал" - "Ливерпуль" – 3.05.2022
"Carabao Cup" (олинган)
"Ливерпуль" бу мавсумнинг қоқ ярмида янги титул қўлга киритган эди. "Қизиллар" ўшанда финалга қадар "Лестер" ҳамда "Арсенал" қаршилигини енгишига тўғри келган. Финал "Челси" билан кечади ва голсиз тугайди. Пенальтилар сериясида эса мерсисайдликларнинг қўли баланд
келганди.
Мусобақадаги йўл:
"Норвич" - "Ливерпуль" – 21.09.2021 (0-3)
"Престон - "Ливерпуль" – 27.10.2021 (0-2)
"Ливерпуль" - "Лестер" – 22.12.2021 (3-3)*
"Ливерпуль" - "Арсенал" – 13.01.2022 (0-0)
"Арсенал" - "Ливерпуль" – 20.01.2022 (0-2)
"Челси" - "Ливерпуль" – 27.02.2022 (0-0)*
Шундай қилиб, "Ливерпуль" ҳар қайси мусобақада яхши имкониятларини сақлаб турибди. Харҳолда, клуб барча фронтларда фаворит сифатида эътироф этилмоқда.
Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси