Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ОФК Ўзбекистоннинг қитъадаги энг етакчи футбол лигалари қаторида эканини эътироф этди

Баҳо:
+ | -

ОФК Ижроия қўмитаси қитъада клублар мусобақалари даражасини ошириш, уларни ислоҳ қилиш, шунингдек, ОЧЛ ҳамда ОФК кубогининг янги ривожланиш йўлини белгилаб бериш мақсадида элит клублар мусобақалари бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этиш юзасидан қарор чиқарган эди.

Шу асосда Осиёнинг 8 та энг етакчи футбол лигалари функционерларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Унинг таркибига ЎзПФЛ Бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам киритилди. ОФКнинг элит клублар мусобақалари бўйича махсус ишчи гуруҳи таркибидан Шарқий минтақадан Австралия, Хитой, Япония, Жанубий Корея ҳамда Ғарбий минтақадан Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари ўрин эгаллади.

Мазкур ишчи гуруҳ клублар иштирокида ўтадиган мусобақалар юзасидан ўз таклиф ва ислоҳот режаларини ишлаб чиқиб, ОФК Мусобақалар қўмитасига маъқуллаш учун ва ОФК Ижроқўмига тасдиқлаш учун киритади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:36, 20.04.2022.
Ўқилди: 2104 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9142]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3846]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3690]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2442]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2148]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1825]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1643]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1562]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1538]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1446]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик