Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистон кубоги. «Турон» ва «Олимпик» плей-офф босқичига йўл олишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босиқичи 3-туридан ўрин олган ўйинлар 21 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.

«Турон» ўз майдонида «Андижон-2» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 79-дақиқасида туронликлар футболчиси Абдуғани Камолов урган гол ягоналигича қолди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

"F" гуруҳининг иккинчи ўйинида «Шўртан» «Олимпик»ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ғузорликлар сафида Жавоҳир Ҳасанов гол урган бўлса, меҳмонлар сафида Даврон Анваров ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Баҳс якунида «Олимпик» футболчиси Шаҳзод Тоиров қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва жамоа бир киши кам бўлиб ўйинни тугатди.

«Турон» очколари сонини 6 тага етказди ва гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди. «Олимпик» эса 4 очко жамғарган ҳолда навбатдаги плей-офф йўлланмаси соҳибига айланди.

Ўзбекистон кубоги, 3-тур баҳслари
21 апрель, пайшанба
«Турон» — «Андижон-2» 1:0
Гол: 1:0 — 79 Абдуғани Камолов
«Турон»: 12. Акмал Турсунбоев, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 5. Марлен Чобанов, 7. Ким Боёнг, 8. Бобур Қосимов, 10. Ҳумоюн Муртозаев, 18. Абдуғани Камолов, 21. Азамжон Алиев, 34. Саидафазхон Аҳроров, 55. Хушнудбек Авилов, 88. Сардор Теляков.
«Андижон»: 33. Асилбек Тожиддинов, 2. Муҳаммадали Турсунов, 4. Файзулло Нурмуҳаммадов, 5. Абубакир Режаббоев, 8. Фазлиддин Зуҳриддинов, 9. Азиз Усмонов, 10. Ҳамидулло Каримов, 17. Зайниддин Ҳамрабоев, 18. Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 77. Шаҳбоз Жумабоев, 99. Озоз Қаҳҳоров.

«Шўртан» — «Олимпик» 1:1
Голлар: 1:0 — 32 Жавоҳир Ҳасанов, 1:1 — 70 Даврон Анваров.
«Шўртан»: 71. Акобир Қаюмов, 3. Ҳожиакбар Юнусов, 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 6. Шаҳбоз Нуриддинов, 10. Муҳриддин Зоиров, 13. Фарҳод Имамов, 17. Жавоҳир Ҳасанов, 19. Фарзин Мухторов, 34. Шаҳбоз Жўрабеков, 77. Нодиржон Нурматов, 97. Элёр Омонжонов.
«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Элдорбек Бегимов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Русланбек Жиянов, 9. Темур Мамасидиқов, 10. Фаррухбек Мухторов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23. Абдурауф Бўриев, 44. Шаҳзод Тоиров.
Четлатиш: Шаҳроз Тоиров (90+2).

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Турон 3 2 0 1 6-6 6
2 Олимпик 3 1 1 1 6-3 4
3 Шўртан 3 1 1 1 5-5 4
4 Андижон II 3 1 0 2 1-4 3
Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:12, 21.04.2022.
Ўқилди: 1171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.