Кириш Регистрация

«Челси» футболчисини ортга қайтаришга мажбур бўлади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоко «Милан»ни муддатидан бир йил олдин тарк этиши мумкин.

27 ёшли футболчи расман «Челси»га тегишли. Ўтган йилнинг август ойида у «Милан»га икки мавсумга ижарага берилган эди. «Россонерилар»да футболчини сотиб олиш имконияти ҳам бор.

Бироқ, «Милан» нафақат Бакайокони сотиб олишни режалаштирмаяпти, балки уни жорий мавсум якунида — шартномада кўрсатилганидан бир йил олдин «Челси»га қайтаришга ҳам умид қилмоқда. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Маълумот учун, Бакайоко «Милан» сафида барча мусобақалар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушди. 

Киритилди: 01:17, 22.04.2022.
Ўқилди: 1657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.