Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

ПФЛ 7-тур: Мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 7-тур ўйинларидан иккитаси бугун бўлиб ўтди. Олмалиқда маҳаллий "Олмалиқ" клуби Наманганнинг "Навбаҳор"ини қабул қилган бўлса, "Жар" стадионида "Пахтакор" "Андижон" футболчиларига қарши майдонга чиқди.

Ҳар иккала ўйинда ҳам майдон эгаларининг минимал ғалабаси кузатилди. Ҳар икки ўйинда дарвозалар биринчи бўлимда ишғол этилди ва ҳар икки ўйинда меҳмонлар ўйинни бир ўйинчи кам бўлиб тугатишди.

"Пахтакор"чилар ушбу ғалабадан сўнг захираларидаги "Нефтчи"га қарши ўйинни сақлаб турган ҳолда, 12 очко билан турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олишди. Игорь Шквирин шогирдларининг очкоси эса 10 тага етди ва улар турнир жадвалининг 6-поғонасидан ўрин олиб туришибди.

7-турни якунлаб берувчи 2 та ўйин қолди. Эртага соат 19:00 да Қаршимдаги марказий стадионда "Насаф" "Қизилқум"ни қабул қилса, "Бунёдкор" 8 май куни Бухорога сафар уюштиради.

ОЛИЙ ЛИГА-2012, 7-ТУР

ОЛМАЛИҚ – НАВБАҲОР (Наманган) 1:0 (1:0)
Гол: Востриков (10)
Олмалиқ: Харчик, Йўлдошев, Гоголь, Станоевич, Қурбонов, Исроилов (Зотеев 70), Абдураҳмонов, Шоаҳмедов (Никитенко 60), Эргашев, Востриков, Холмуродов
Навбаҳор: Романенко, Посев (Султонов 25), Тоиров, Белих, Меҳмонов, Бойдадаев, Асқаралиев, Аҳмедов (Султонов 47), Жўраев, Маҳмудов, Фоменко.
Четлатиш: Артурас Фоменко, 20
Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Р.Илёсов (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: В.Штерн (Тошкент).

ПАХТАКОР (Тошкент) – АНДИЖОН 1:0 (1:0)
Гол: Егорь Кримец 25.
Пахтакор: Лобанов, Кримец, Ҳошимов, Суюнов, Шарофетдинов, Климиашвили, Андреев (Азизов, 85), Козак,  Каримов (Махсталиев, 75), Қиличев, Абдухолиқов (Т.Ҳакимов, 89).
Андижон: Долимов, Ғуломхўжаев, Ҳаитов, Отахонов, Хўжаев, Абдураҳимов, Шишелов (Жўрабоев, 67), Аъзамов (Тоҳиров, 46), Иброҳимов, Маматказин, Жўраев (Раҳмонов, 64).
Огоҳлантиришлар: Ш.Каримов (3), Ғуломхўжаев (45+1), Суюнов (62), Иброҳимов (62), Абдураҳимов (68)  
Четлатиш: Акбар Хўжаев 62.
Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), М.Шарипов (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро), И.Гормашев (Тошкент).
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:55, 06.05.2012.
Ўқилди: 8201 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.