Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ОЧЛ. «Насаф» «Ас-Садд»ни «тиз чўктирди»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги «Насаф» — «Ас-Садд» учрашуви якунланди. Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозонди — 3:1.

Гарчи биринчи бўлимда гол киритилмаган бўлса-да, яққол устунлик «аждарлар»да бўлди. Аммо футболчиларимиз яратилган имкониятлардан фойдалана олмади.

Иккинчи тайм ҳам «Насаф» устунлигида боошланди. Бердиев шогирдлари рақиб жарима майдончаси олдидан бир қанча хавфли ҳужумлар уюштирди ва бу 63-дақиқага келиб ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Қатар клуби футболчиси Санти Касорланинг хатосидан кейин Акмал Мозговой тўпни эгаллаб олди ва Мешал Маршам дарвозасига чиройли гол урди — 1:0.

Орадан 8 дақиқа ўтиб, Иван Соловёвнинг чиройли пасидан кейин Ҳусайн Норчаев ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди — 2:0.

77-дақиқада «Ас-Садд» дарвозабони Маршам тўпни ушлаб олишда хатога йўл қўйди ва бундан Ойбек Бозоров унумли фойдаланди. У тўпни эгаллаб олиб, қулай вазиятда турган Акмалга узатди ва Мозговой ўзининг ўйиндаги иккинчи голини киритди.

Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганда «Ас-Садд» ҳисобни биттага қисқартирди. «Насаф» ҳимоясидаги пала-партишликдан Родриго Табата унумли фойдаланиб, жамоасини 1 голига муаллифлик қилди.

Шу тариқ вакилларимиз 5-турда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколарини 8 тага етказиб олди ва 2-ўринга яхшилаб жойлашиб олди.

 

«Насаф» — «Ас-Садд» 3:1

Голлар: Акмал Мозговой – 63, Ҳусайн Норчаев – 75, Акмал Мозговой – 77, Табата - 90

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Нематов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 7. Шароф Муҳитдинов, 8. Дилшод Саитов, 10. Ҳусайн Норчаев, 17. Суҳроб Нуруллоев (Иван Соловёв 67), 22. Акмал Мозоговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов (С)

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 6. Муродбек Раҳматов, 9. Иван Солвев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 23. Сардор Садуллаев, 27. Зафармурод Абдираҳматов, 30. Азиз Холмуродов, 70. АСлиддин Турсунпўлатов, 99. Семир Смайлагич

«Ас-Садд»: 22. Мешал Баршам, 2. Педро Коррейра, 3. Абдулкарим Ҳассан, 6. Тарек Салман, 7. Муҳаммад Ваад, 10. Ҳасан Ал Ҳайдос (С), 15. Акрам Афиф, 16. Боуалем Хўхи, 17. Гилерме Торрес (Родриго Табата), 19. Санти Касорла, 22. Андре Аев

Захира: 1. Саад Ал Шеиб, 31. Юсуф Абдуллоҳ, 4. Аҳмад Сайёр, 8. Али Асад, 9. Юсуф Абдуризоқ, 12. Родриго Табата, 13. Абдулла Ал Язиди, 20. Салем Ал-Ҳажри, 47. Фаисал Муҳаммад, 70. Мусаб Хидир Муҳаммад

 

Киритилди: 00:08, 24.04.2022.
Ўқилди: 7816 марта.
Фикрлар: 285 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4333]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3594]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3343]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2565]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2211]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2198]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2107]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2064]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2011]

Криштиану Роналду: «ЖЧ-2026 мен учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлади» [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик