Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

ПФЛ раҳбари "Насаф"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Насаф" мухлисларнинг ёқимтой жамоасига айланганига анча бўлди. Юлдуз бўлмаган футболчилар билан "Насаф" республиканинг исталган жамоасидан ёрқинроқ ўйнай олади, ҳаммага бош оғриқ. Ўз тарбияланувчиларига суяниб ОФК кубогининг финалига қадар ҳам шу жамоа етиб борди. Бир йўл ўтиб яна ўша футболчилар билан Қатар чемпионлари-ю, Саудия етакчиларини қийнаяпти.

Рўзиқул Бердиевда ҳамма ҳам билавермайдиган яна бир карта бор: Ильнур Сибагатулин. 2013 йилдан буён "Насаф" тизимида ишлаб келаётган бу мутахассис 44 ёшда. Футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги учун айнан у жавобгар.

Ильнурнинг ютуғи шундаки, у енгил атлетикадан чиққан. Афсуски, кўплаб мураббийларимиз мана шу соҳа мутахассисларининг футболга бера оладиган фойдасини илғамайди. Енгил атлетика мутахассислари жисмоний тайёргарликни маромида ушлаб туришдан ташқари, бизнинг футбол энг оқсаётган бир йўналишга ҳам эътибор қаратади. Спортчининг тикланишидан тортиб, унинг формага босқичма-босқич кириб боришига қадар бу жуда муҳим омил. Европалик, америкалик футболчиларнинг энг катта сири ҳам шунда. Бердиев эса буни яхши тушуна олган ва айтиш керакки, танловда адашмаган.

Биздаги маълумотга кўра, Ильнурнинг аёли Албина Сибагатулина Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида қисқа масофага югурувчилар учун катта мураббий. Табиийки, у соҳадаги барча янгиликлардан ўз вақтида хабардор. Бунинг самараси ўлароқ, "Насаф" ҳам жисмоний тайёргарлик жараёнида янгиликка интилаверади.

P.S. Кеча навоийлик енгил атлетика спорт тури бўйича бош мураббий Санжар Асланов билан шу темада узоқ суҳбатлашдик. Фойдали суҳбатлар яхши ғояларга сабаб бўлади. Яхши ғоялар эса ишлашга янада кўпроқ мотивация беради.

Манба: t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:37, 24.04.2022.
Ўқилди: 4430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.