Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Бавария» топ-5 лигаларда «Ювентус»нинг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Германия чемпионатининг 31-турида «Боруссия Д»ни мағлуб этиб (3:1), муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилди.

Мюнхенликлар мамлакат чемпионлигини кетма-кет 10 марта қўлга киритди ва бу борада «Ювентус»ни ортда қолдирди. Турин клуби А Серияда кетма-кет 9 марта чемпион бўлган эди.

Францияда энг узун серия кетма-кет 7 марта чемпион бўлган «Лион»га тегишли. Испанияда эса «Реал» рекордчи ҳисобланади. Мадридликлар 5 та совринни кетма-кет қўлга киритган.

Англиянинг юқори дивизионида эса тўртта жамоа қаторасига 3 марта чемпион бўлган — «Манчестер Юнайтед» (2 марта), «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Ҳаддерсфилд». 1992 йилдан буён формати ўзгартирилган АПЛ доирасида эса «Манчестер Юнайтед» бу рекордни қайд этган.

Мюнхен жамоаси футболчиси Томас Мюллер фаолиятида 11-бор Германия чемпионлигини қўлга киритиб, бу борада рекордчига айланди. Мюллер 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019, 2020, 2021 ва 2022 йилларда Бундеслига ғолиби бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:28, 24.04.2022.
Ўқилди: 1880 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик