Габриэль Жезуснинг фикрича, «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги камбэкларини тўхтатиш қийин.
Турнирнинг ярим финалида «Манчестер Сити» Мадрид клубига қарши майдонга тушади.
- "Сантяго Бернабеу"да "ПСЖ" ва "Челси"га қарши ўйинларда камбек қилган "Реал"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- Буни тўхтатиб бўлмайди. Мадридликларнинг деярли барчаси Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида ўйнашда катта тажрибага эга. Бу жуда муҳим.
Лекин биз ўзимизга ишонамиз. Ўтган йили жамоамиз финалга чиқди ва афсуски, мағлуб бўлди, аммо биз бу босқичга етиб келдик.
- 2020 йилда "Бернабеу"да майдонга тушиб, гол урган ва Серхио Рамосга қизил карточка кўрсатилишига сабабчи бўлган эдингиз.
- Лекин, ҳар доимгидек, «Реал»га қарши «Бернабеу»да ўйнаганингизда, бу ўйин жуда қийин ва кескин ўтди. Биз ғалаба қозондик, аммо рақиб ҳам ҳаракат қилди.
Мен жамоамга ёрдам беришдан хурсанд бўлдим, аммо ҳозир бошқа ўйинчилар билан ҳаммаси бошқача бўлади.
Ўшанда ўйнаган Винисиус Жуниор ҳозир анча ривожланишга эришди. У ўша пайтдаги футболчи, аммо анча етук.
Мен унинг катта мухлисиман. Умид қиламанки, келажакда янада яхшиланади. Мен унга омад тилайман, лекин менга қарши ўйинда эмас!" – деди «шаҳарликлар» ҳужумчиси.