Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Чемпионлар лигаси. 7та гол урилган супер баҳсда «Манчестер Сити» «Реал»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашув мухлислар улкан шоуни тақдим этди. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилган баҳсда томошабинлар 7та голга гувоҳ бўлишди.

"Шаҳарликлар" ўйинни ўта фаол бошлашди. 2-дақиқадаёқ Кевин де Брюйне ҳисобни очган бўлса, 11-дақиқада Жезус фарқни иккитага оширди. Мадридликлар 21-дақиқага келиб ўйинга қайтишди. Мендининг узатмасини Бензема дарвозага буриб юборди — 2:1.

Иккинчи бўлим бошида Фил Фоден ҳисобдаги фарқни яна 2тага оширган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Винисиус майдон марказидан туриб рақиб дарвозабони билан яккама-якка чиқиб кетди ва ҳисобни 3:2 кўринишга келтирди.

Ўйин тугашига 16 дақиқа қолганида Бернарду Силва кутилмаган зарба билан "Сити"нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. 82-дақиқада эса ҳакам манчестерликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Бензема "паненка" орқали "Реал"нинг учинчи голини урди.

Бундан ташқари, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез 3та юз фоизли имкониятдан фойдалана олмаганини таъкидлаш лозим (бир вазиятда тўп устунга тегиб қайтди, Фоденнинг бўш дарвозага йўллаган зарбасини Карвахаль чизиқ устида қайтарди).

Жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал, дастлабки ўйин
Манчестер Сити Англия – Реал Мадрид Испания 4:3 (2:1)
Голлар: 1:0 – 2 де Брюйне, 2:0 – 11 Габриэл Жезус, 2:1 – 33 Бензема, 3:1 – 53 Фоден, 3:2 – 55 Винисиус Жуниор, 4:2 – 74 Бернарду Силва, 4:3 – 82, пенальти Бензема.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз (Фернандиньо, 36), Лапорт, Рубен Диаш, Зинченко, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Марез, Габриэл Жезус (Стерлинг, 83).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Алаба (Начо, 46), Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 79), Кроос, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Асенсио, 88), Родриго (Камавинга, 70).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (81), Начо (90+3).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:06, 27.04.2022.
Ўқилди: 6752 марта.
Фикрлар: 259 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик