Кириш Регистрация

ОЧЛ. «Насаф»нинг плей-офф босқичига чиқиш имконияти кескин ошди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси "D" гуруҳининг сўнгги турида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ат-Таъвун" клубини мағлуб этиб, "Насаф"нинг плей-оффга чиқиш имкониятини кескин ошириб юборди. Ушбу мақола орқали шу ҳақда батафсил тўхталиб ўтамиз.

Хабарингиз бор, гуруҳ ғолиблари ҳамда Ғарб минтақасидаги 5та гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 3та клуб плей-офф йўлланмасига эга бўлишади. "E" гуруҳида иштирок этаётган "Насаф" 8 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Саудия Арабистонининг "Ал-Файсалий" клуби эса 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 6-турда қаршиликлар Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" клуби билан тўқнаш келса, "Файсалий" Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасини синовдан ўтказади.

Айни пайтда Ғарб минтақасидаги 3та гуруҳда барча ўйинлар якунланди. "D" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган "Ат-Таъвун" ва "B" гуруҳида иккинчи поғонани банд этган Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" жамоалари 7 очко жамғаришди. Демак, улар "Насаф"дан аниқ ортда қолишди. Шу боис, агар қаршиликлар ўз гуруҳларида 2-ўринни эгаллашса, 2-ўриндагилар рейтингида аниқ кучли учликда бўлишади.

Гуруҳ

Жамоалар

 Ў 

 Ю 

 Д 

 М 

  Т - Н

 Очко

1

 "A"

Ар-Райян (Қатар)

5

3

1

1

8-7

10

2

 "C"

Шабаб ал-Аҳли (БАА)

6

2

4

0

14-7

10

3

 "E"

Насаф (Ўзбекистон)

5

2

2

1

6-3

8

4

 "D"

Ат-Таъвун (С.Арабистони)

6

2

1

3

13-12

7

5

 "B"

Мумбай Сити (Ҳиндистон)

6

2

1

2

3-11

7


1) "Насаф"дан эса "E" гуруҳида камида 2-поғонани эгаллаш талаб этилади. "Ал-Виҳдат" ҳисобида айни пайтда 5 очко мавжуд. Рўзиқул Бердиев жамоаси бу жамоага қарши дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шунинг учун, ҳаттоки 2та тўп фарқи билан мағлубият ҳам "Насаф"ни кейинги босқичга олиб чиқади. Табиийки, иорданияликлар йирик ҳисобдаги ғалаба учун ҳаракат қилишади.

2) "Ал-Виҳдат"га қарши ўйиндаги дуранг ҳам "аждарлар"га иккинчи ўринни тақдим этади.

3) "Насаф" 6-турда ғалаба қозонса:

А) "Ал-Файсалий" Қатар чемпиони билан ўйинда очко йўқотса, "Насаф" 11 очко билан гуруҳ ғолибига айланади.

B) "Ал-Файсалий" сўнгги турда ғалаба қозонса, "Насаф" 11 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 04:24, 27.04.2022.
Ўқилди: 12690 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик