Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аҳмад Мусаев: «Осиё чемпионатига қадар оптимал формага кириб оламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон (U19) ёшлар терма жамоасини Осиё чемпионатига тайёрлаётган бош мураббий Аҳмаджон Мусаев Испания йиғинидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 апрелдан 4 майга қадар Испания йиғинида иштирок этиб, 4та ўртоқлик ўйинида майдонга тушди: «Виляреал» (1:2), «Хуракан» (3:1), «Эркулес» (2:2), «Леванте» (1:1). Делегация Тошкентга қайтиб келгач, жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев сафар таассуротлари борасида Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматига кичик интервью берди.

«Испанияда жиддий ва катта масштабдаги йиғин ўтказганимиздан хурсандман. Бунинг учун бизга шароит яратиб берган Ўзбекистон футбол федерациясига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, бу каби ишлар беиз кетмайди», - дейди Мусаев суҳбат бошида.

- Испания йиғинида жамоа олдига қандай вазифа қўйилганди?
Биринчи навбатда футболчиларга халқаро тажриба жуда муҳим эди. Бунинг учун биз 4та маҳаллий клубга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Бу борада биз ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтиш борасида иш олиб бордик. Шунингдек, футболчиларнинг индивидуал маҳоратини оширишга катта эътибор қаратдик.

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси асоси тузиб чиқилди дейиш мумкинми?
Ҳа. Сўнгги 3та йиғин бу борада 25 нафар футболчини ажратиб олишга ёрдам берди. Уларнинг ҳар бирида асосий таркибга тушиш имкони мавжуд.

- Виза билан боғлиқ муаммо сабаб Аббос Махситалиев Испания йиғинида иштирок эта олмади. У келгуси йиғинларга жалб этилиши мумкинми?
Ҳа, Аббоснинг виза масаласи ўз вақтида ҳал бўлмагани сабабли у биз билан Испанияга бора олмади. Энди бу масала кун тартибида йўқ ва Махситалиев кейинги йиғинларга албатта жалб этилади.

- Испан клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қайд этилган натижа жамоа яхши формада эканидан далолат берадими?
Шундай дейиш мумкин. Бироқ оптимал формага кириб олишимизга ҳали вақт бор. Ўйлашимча Осиё чемпионатига қадар бунинг уддасидан чиқа оламиз.

Маълумот ўрнида айтиш керак, 13 май куни БААда Осиё чемпионатининг финал қисмига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Шундан кейин Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатидаги ўз рақибларини билиб олади. Қуръа олдидан Ўзбекистон иккинчи саватда Саудия Арабистони, Хитой ва Япония ёшлари билан бирга қайд этилишган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:30, 08.05.2012.
Ўқилди: 5919 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.