Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Миржалол Қосимов: "Ҳеч бир баҳс осон ўтаётгани йўқ"

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 5-туридан ўрин олган "Қўқон-1912"га қарши бўлиб ўтган (3:0) баҳс ҳақида гапирди.

"Ҳеч бир баҳс осон ўтаётгани йўқ. Чемпионатда курашларга бой ўйинлар кўп бўлмоқда. Ўз имкониятлардан фойдалана олган омадли жамоа ғалабага эришмоқда. Бугун ҳам шу каби ўйин бўлди, гарчи бир киши кўп бўлиб ўйнаган бўлсакда учрашув осон ўтгани йўқ. Мавсум стартини яхши бошлай олмадик, ҳозирда бизга очколар жуда зарур. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳаракат қилишимиз зарур.

Бугунги ўйин тенг курашлар остида бошланди. Биринчи голни урганимиздан сўнг бир оз енгил тортдик ва устунлик биз томонга ўтди. Раҳматуллаевнинг қизил карточкаси бизга ас қотди ва ўйинни назорат қилишимизга хизмат қилди. Лекин "Қўқон-1912" охиригача кураш олиб борадиган яхши жамоа эканини билардик. Улар 10 киши бўлиб қолганликларига қарамай бизга қийинчилик туғдира олишди. Энг муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Эндиликда навбатдаги тур учрашувларига тайёргарликка киришамиз. Олдинда бизни "Пахтакор"га қарши ўйин кутиб турибди. Май ойидаги ўйинлар тақвими анча зич, футболчилар ўйин ва тикланиш ва яна ўйин режимида бўлишади. Буёғига иложи борича кўпроқ очко жамғаришимиз зарур. Шу ўринда бугун бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман", - деди Қосимов.

Манба: АГМК клуби матбуот хизмати
Киритилди: 04:36, 28.04.2022.
Ўқилди: 940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик