Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Диёр Имомхўжаев: «Мақолада Бобур Акмаловнинг номини тилга олмаслигим керак эди»

Баҳо:
+ | -

Шарҳ масаласидаги кечаги постда 2 та нарсага эътибор беришим керак эди:

Шарҳловчи номини айнан келтирмаслик ва айнан «Пахтакор» билан ўйиндан келиб чиқиб ёзмаслик.

Чунки аслида мавзу фақат Акмаловга эмас, барча ҳамкасбларга ёки умуман келажакда шарҳловчи бўлиш истагидаги ҳаммага тегишли. Шарҳловчи учун аниқ қўлланма йўқ, уни ёзишга интилишнинг ўзи абсурд. Шарҳловчини жамоатчилик фикри, ўзидан аввалги устоз шарҳловчилар танбеҳи сайқаллаб боради.

«Пахтакор»га нисбатан эса одамларда тоқатсизлик кучли. Буни тан олиш керак. «Пахтакор» аллақачонлар халқ жамоаси эмас. Айни бугунги ҳолатда "Насаф" бунга муносиброқ. Биз кўп эслайдиган 2002 йиллардаги сунъийликка интилиш ва ғалати қарорларнинг оқибати шундай бўлади. Айтайлик, "Сўғдиёна"нинг ОФК кубогидаги ўйинидан кейин кечаги пост ёзилса, одамлар нисбатан енгилроқ қабул қилиши мумкин эди.

Умуман олганда, футбол мухлиси ҳар қандай мавзуга нисбатан фикр беради ва у бунга ҳақли. Шарҳ, жанр ва шунга ўхшаш мавзулар эса бизнинг мутахассислик темамиз. Бу масалаларда шарҳловчиларнинг ўзи ҳам фикрлашади, тортишади ва ҳоказо. Касб қийинлиги учун ҳам сиз 20 йил ичида ўзимиздан чиққан 20 дона нормал шарҳловчини санаб беролмайсиз, гаров ўйнайман. Осон бўлганида, минглаб шарҳловчиларга балки эга бўлиш мумкин эди.

Аниқ айта оламанки, Акмаловда «Пахтакор» директори, спорт директори ёки умуман ассоциация вице-президенти, бирор бошқа клуб раҳбарига бериладиган тонналаб савол бор. Давлат пулидан маош олаётганлар сифатида улар жамоатчилик учун очиқ бўлиши шарт аслида. Энди сўнгги 2 йиллик архивларга қаранг ва мана шундай раҳбарлардан қанчаси ОАВ учун очилганини сарҳисоб қилинг. Улар ё ишлаши ёки ўрнини бўшатиши шарт. Бу борада Сизнинг талабингизни тўла қўллаб-қувватлаймиз.

Шарҳловчилик темаси исталган даврада, исталган кўринишда ва ҳолатда тугамайди, янги-янги баҳсларни келтириб чиқараверади. Бунда ҳамма ўзича ҳақ, ҳамманинг ўз фикри бор, ҳатто шарҳга бегона бўлмаган одам сифатида менинг ҳам фикрим энг тўғриси эмас. Шарҳловчи ўзига нисбатан билдирилган фикрларни қандай қабул қилиш ва нимага амал қилишни жуда яхши билади, у ичидан кўп нарса ўтказади. Шундай экан, бизга адвокат ҳам, бошқаси ҳам мутлақо керак эмас. Қолган соҳалардан фарқли ўлароқ муаммоларимизни ўзимиз ҳал қила оламиз.

Фақат биргина фикр айтаман: фанат ҳеч қачон холис бўлолмайди. Футболга мухлислик бошқа, клубга фанатлик умуман бошқа. Холис бўла олмаслиги ёки ўрталикни ушлай олмаслигини билса, шарҳловчи яхшиси бошқа ўйинларни танлагани тўғрироқ. Чунки ўзим шундай қилганман ва интервьюларимнинг бирида буни ҳатто тан олганман. Шунинг учун ҳам ўзим ҳурмат қиладиган бир мутахассис ҳақида гапиришдан, ёзишдан, унга нисбатан фикр беришдан тамомила тийилганман. Чунки ўша вақтларда холис бўлиш қўлимдан келмаган. Хуллас, ҳаммага омад ва кўнгилни кенг қилиб, тарқаламиз. Шахсиятдан бошлайдиган айримлар жилла қурса йилда бир савиялироқ бўлишга ҳаракат қилишлари шарт.

Диёр Имомхўжаев

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 14:14, 28.04.2022.
Ўқилди: 4438 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.