Кириш Регистрация

“Бухоро” спорт мажмуаси ёритиш тизими 1900 люксга етказилди

Баҳо:
+ | -

8 апрел куни тунда ЎзПФЛ ишчи гуруҳи “Бухоро” спорт мажмуаси прожекторларини текширувдан ўтказганди. Ўша пайтда стадион прожекторлари ўртача 1832 люкс ёруғлик тақдим этган эди.

ЎзПФЛ бош директори ҳамда Бухоро вилояти ҳокими ўртасидаги учрашув давомида мазкур масала ҳам муҳокама этилганди. Шундан келиб чиқиб, ҳоким томонидан тегишли ташкилотларга 26 апрел санасига қадар ёруғлик етиб борувчи нуқталарга ўзгартириш киритиш бўйича топшириқ берилган эди.

20-25 апрел кунлари стадионда прожекторларни қайта-созлаш ишлари олиб борилди. Чироқлар керакли шаклда созлангач, 27 апрел куни яна бир бор такрорий ўлчаш ишлари олиб борилди. Унга кўра, айни пайтда “Бухоро” жамоаси уй ўйинлари ўтадиган спорт мажмуаси ёритиш тизими 1900 люксга етди. Чироқлар ёруғлиги ҳозир майдон бўйлаб бир текисда тушмоқда. 

Шу тариқа, “Бухоро” спорт мажмуаси Ўзбекистонда прожектори энг яхши стадионлар қаторида “Сўғдиёна” (1900) ва “Турон” (1900) га тенглашди. Бу борада “Бунёдкор” етакчи бўлиб, ушбу аренада ёритиш тизими кўрсаткичи ўртача 2400 люксни ташкил этади. Кейинги ўринда “Қизилқум” (2200) уй ўйинлари ўтадиган “Ёшлар” спорт мажмуаси жойлашган. 

Маълумот учун, айни вақтда бу борадаги минимал талаб 1800 люкс саналади.

 

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 17:27, 28.04.2022.
Ўқилди: 2265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик