Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ўрнингиздан туриб кетасиз: АПЛда тур голини аниқлаймиз!

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтада Англия миллий чемпионатининг 34 туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. Ушбу баҳсларнинг натижаси турнир жадвалининг юқори ва қуйи поғонасидаги жамоаларга кучли таъсир кўрсатди. Хусусан, «Арсенал» ўз майдонида «МЮ»ни ютиб, рақибни ЕЧЛдан мосуво этган бўлса, «Тоттенхеэм»нинг сафардаги дуранги, жамоа позициясига салбий таъсир қилди. Шунингдек, «Эвертон» мағлубиятга учраб, хавфли зонага тушиб кетди. Қуйида тур давомида киритилган энг чиройли голларни эслаб ўтамиз.

1. Гранит Жака – «МЮ»га қарши

Топ-даража, аҳмоқона қизил карточкалар ва мувозанатли ўйин – буларнинг барчаси биргина Жакада мужассамлашган. «Арсенал» ўз мақсади йўлида яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди ва бунда Жаканинг ўрни катта эди. Унинг узоқ масофадан йўллаган фантастик зарбаси чиройли голга айланди. Шундай қилиб, ярим ҳимоячи мавсум сўнгида мавсумдаги илк голини кирита олди.

2. Родри – «Уотфорд»га қарши

«Уотфорд» 5-1 ҳисобида янчилган оқшомда Габриэль Жезус 4 та гол урган эди. Аммо Родрининг ягона голи ўйин безагига айланди. Бунда эса Жезус вазият яратувчиси вазифасини бажариб берди. Тўпни ярим-ҳавода йўллаган ҳимоячи, якунда ушбу зарбани ўзига хос тарзда нишонлади. Бу ғалаба «шаҳарликлар»ни чемпионлик сари яна бир қадам яқинлаштирди.

3. Жоэлинтон – «Норвич»га қарши

Якоб Мёрфи томонидан узатиб берилган тўп Жоэлинтонни ўта қулай зарба позициясига олиб чиқди. Бразилиялик эса нишонда адашмади – ўқдай учган тўп дарвозанинг юқори бурчагига қадалди. «Ньюкасл» турнир аутсайдерига қарши ғалабага эришди ва бу катта юриш эди. Жоэлинтон эса тўрт ой давомида Эдди Хау томонидан ярим ҳимоячи сифатида фойдаланиб келинди. Бу сафар эса футболчи ўз ўрнига қайтди. Ушбу ўзгариш эса натижа бермай қолмади.

4. Жеймс Уорд-Провс – «Брайтон»га қарши

«Брайтон» билан 2-2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйинда Уорд-Провс АПЛдаги 14 жарима зарбали голига муаллифлик қилди. Ҳа, «авлиёлар» жамоаси сардорининг тепган тўпи бир қарашда мукаммал эмасдек кўринди, аммо у тўпга ақл билан йўналиш берган экан. Уорд-Провс ўз қаршисидаги жонли девордан «нуқсон» топишга жуда уста. Шу сабаб, уни топ-футболчи деб биламиз. У яна 5 та гол орқали бу борада АПЛ рекордчиси бўлган Дэвид Бекхэмни ортда қолдириши мумкин.

5. Дивок Ориги – «Эвертон»га қарши

«Эвертон»га қарши гол керак бўлса, муаммо йўқ! Шунчаки, Дивок Оригини майдонга туширинг, тамом. «Ливерпулт» учун ўйин тизгинини қўлга олиш жуда муҳим эди. Бельгия терма жамоаси аъзоси эса ўзига берилган вазифани доимгидек ажойиб тарзда уддалади. Тажриба ҳар доим ўз сўзини айтган. Оригининг боши билан киритган голи эса мерсисайдликлар учун жуда ҳам керак эди. Шу зайлда «Ливерпуль» ҳам чемпионлик пойгасини давом эттирадиган бўлди.

Шундай қилиб, кутилган таассуротлар олинди. Бугун тунда эса бизни яна бир муҳим баҳс кутиб турибди. Умид қиламизки, «МЮ» ҳамда «Челси» ўйини бизни зериктириб қўймайди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 22:07, 28.04.2022.
Ўқилди: 2687 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8466]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2660]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1814]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1636]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1627]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1502]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1444]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1243]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1221]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик