Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Дилявер Ваниев: «Насаф»ни плей-оффга чиққани билан табриклайман!

Баҳо:
+ | -

Про лига 6-тури доирасидаги «Машъал» – «Ғиждувон» (5:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

– Ўйин ҳақида

– Ўзбекистон Кубогида «Қўқон-1912″дан қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубият (0:4)дан сўнг йигитлар билан жиддий гаплашиб олгандик. Шу боис бугунги баҳсга жиддий аҳамият қаратгандик. 0:0 бўлиб турганда рақибда ҳам имкониятлар юзага келди. Олдинги ўйиндан сабоқ чиқардик. Энди кейинги учрашувларга ҳозирлик кўрамиз.

– Микола Агапов 3 та гол урди. Футболчини кейинроқ захирага олдингиз, балки охиригача имконият бериш керакмиди…

– У юқори даражали футболчи. ФИФА тўғри қарорга келди. У келгандан кейин жамоага катта ёрдам бермоқда. Ўзгариш қилганимизга сабаб у етарлича ўйин амалиётига эга бўлди, ёш футболчига имкон беришга қарор қилдик, бу нормал ҳолат.

– «Машъал» Кубок учрашувида «Ғиждувон» билан 0:0 ўйнаганди. Шундан келиб чиқсак, асосий эътибор чемпионатга қаратилганми?

– Ўша ўйиндан қониқмагандим. Ротация ҳам бўлганди. Бугунги ва ўша ўйин ўртасидаги фарқни биринчи урган голимиз йўққа чиқарди. Олдинга интилишда давом этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, «Насаф»ни плей-оффга чиққани билан табриклайман! Бу Ўзбекистон учун катта рейтинг натижа келтиради.

Манба: "Машъал" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 22:13, 28.04.2022.
Ўқилди: 1533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.