"Арсенал" футболчиси жамоани тарк этиши мумкин. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Седрик Соарешга "Нюкасл" ҳамда "Порту"дан қизиқишлар мавжуд. Хусусан, "Нюкасл" аллақачон футболчи хариди учунc 5 миллион евро таклиф этган.
Седрикнинг ўзи эса бошқа жамоага ўтиш ниятида эмас. У Микель Артетанинг имкон тақдим этишига ишонмоқда.