Клубнинг потенциал янги хўжайини "Интер" билан стадионни баҳам кўрмоқчи эмас.
Investcorp инвестиция компанияси "Милан"ни кейинги ҳафтада сотиб олишни якунлашни режалаштирмоқда. Корпорация янги “россонери” стадиони қурилиши учун маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Ҳозирда “Милан” ва “Интер” бир аренада ўйнашади.
Манбанинг қайд этишича, Investcorp раҳбари клуб аренани асосий рақиб билан бўлишишни истамайди. Шундай экан, "Милан"нинг ўз стадиони бўлиши керак.
Италия матбуоти "Милан"ни сотиш бўйича келишув келаси ҳафта якунланиши кераклигини ёзмоқда. Клуб 1,18 миллиард еврога сотилади.