Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Бунёдкор" ФК президенти жамоа академиясига эътибор қаратмоқда

Баҳо:
+ | -

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев клуб академиясида бугунги кунда ёш футболчилар учун мавжуд шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида, 29 апрель куни жамоа қароргоҳига ташриф буюрди. Куннинг иккинчи қисмига тўғри келган ушбу тадбир икки қисмдан иборат бўлди.

Клуб президенти, даставвал, Суперлиганинг 6-туридаги “Олимпик” билан учрашувга тайёргарлик кўраётган асосий жамоа аъзолари билан учрашди.

- Биринчи навбатда, барчангизни ва умуман бутун халқимизни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман! Барчангизга соғлик, оилангизга тинчлик-тотувлик тилайман!

Мана, мавсумнинг дастлабки икки ойи ортда қолди. Жамоамиз ёш бўлишига қарамасдан, Суперлигада муносиб қатнашиб келмоқда. Академиямиздан етишиб чиқишган бир қанча ёш футболчилар ижросидаги дадил ўйинлар кўпчиликка манзур бўлмоқда. Асосийси, жамоада жипслик бор. Бу мени хурсанд қилмоқда. Бироқ натижалар янада яхши кўриниш олиши учун, биз футболчи-мураббийларимизга бундан-да кенгроқ ва қулай шароитлар яратиб беришимиз даркор. Ўйлайманки, жамоада ҳозирда муаммолар йўқ. Агар бўлса, бемалол муҳокама қилишимиз мумкин. Мен сизлар билан шунчаки кўришгани келганим йўқ. Мабодо ишга тўсқинлик қилаётган баъзи муаммолар бўлса, уларни бартараф этиш ечимларини кўриб чиқамиз, - деди асосий жамоа билан учрашув вақтида Меҳриддин Абдуллаев.

Шундан сўнг бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ва жамоа сардори Давронжон Эргашев сўз олишди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан уларга барча шароитлар ўз вақтида муҳайё этиб берилаётганини, клубда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлашди.

Клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга мавжуд шароитларни яна бир бор кўздан кечириб чиқиб, уларни янада яхшилаш бўйича вазифа берилди.

- Меҳриддин Раззоқович, аввало, бизни ҳар вақт яқиндан қўллаб-қувватлаб турганингиз учун Сизга катта раҳмат айтамиз. Албатта, иш унумимизни янада оширамиз. Олдимизда турган барча масалаларни ижобий ҳал қилиб, юклатилган вазифа ва талаб этиладиган натижаларга эришиш учун жамоамиз борки имкониятларни ишга солади, - дея, ўз фикрларини ифода этди Мирзаев.

- Клубнинг энг катта раҳбари биз билан олдинлари бу даражада кўришмасди. Меҳриддин Раззоқович, ҳозирда Сиз бизнинг аҳволимиздан, жамоа билан юзма-юз учрашиб, бевосита суҳбатлашиб, мунтазам тарзда хабар олиб турибсиз. Бу ҳол бизга янада қўшимча куч бермоқда, футболчиларнинг ғайрат-шижоатини янада оширмоқда. Бу учун биз ҳаммамиз Сиздан жудаям миннатдормиз, - деб, қўшимча қилди асосий дарвозабон Суҳроб Султонов.

Клуб президенти ташрифининг иккинчи қисми “Бунёдкор” академиясидаги шароитларни ўрганишга қаратилди. Меҳриддин Абдуллаев ёш чарм тўп иқтидорлари учун академияда мавжуд барча имкониятлар билан танишди. Ҳар бир объект – ётоқхона, ўқув хоналари, спорт ва тренажёр заллари, ошхона, тиббий марказ, бассейн ва бошқа иншоотларни кўздан кечирди. Ётоқхонада истиқомат қилаётган ёш ўйинчиларимиз билан бевосита суҳбатда бўлди. Ёрқин келажакка интилиб, улар тинимсиз меҳнат қилишлари зарурлигини айтди. Бу борада ўсмирларимизга ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Тез кунларда мавжуд шароитларни янада яхшилаш, аниқ амалий ишлар орқали спортчиларнинг бемалол ва эмин-эркин машғулот ўтказишлари, таълим олишлари, истиқомат қилишлари учун бўлган ҳамда бошқа маиший шарт-шароитларни ҳозиргидан-да юқори савияга кўтариш зарурлиги бўйича клуб раҳбариятига қатор топшириқлар берди.

- Биз энг катта урғуни доимо ёшларни тарбиялашга беришимиз лозим. Бу, биринчи галда, бутун мамлакатимиз, ҳукуматимиз сиёсати. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда энг катта эътиборни ёшлар таълим-тарбиясига қаратмоқда. Ёшлар бизнинг эртанги кунимиз. Шу боис ҳамиша академия ҳақида қайғуришимиз керак. Агар иш яхши ҳамда замонавий талаблар даражасида олиб борилса, “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиларини яқин орада Европа майдонларида кўришимиз ҳеч гап эмас. Ушбу тамойилни ҳар доим устувор ҳисоблашимиз лозим. Ва бу тўғри йўл, ишонч билан айтаманки, келгусида албатта ўз мевасини беради, - деди ташриф сўнггида “Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев.

Манба: "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:23, 30.04.2022.
Ўқилди: 1524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6587]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3091]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3030]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2188]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1995]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1913]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1800]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1707]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1582]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик