"Наполи" ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс журналистларга жорий мавсумдан ҳафсаласи пир бўлганини, аммо келажакка оптимистик қарашини айтди.
"Бу ердаги тўққиз йиллик фаолиятим давомида бу мавсум энг катта умидсизликка айланди", — дейди Мертенс.
У «Наполи»да скудеттони қўлга киритиш учун жуда яхши имконият борлигини, аммо ундан фойдалана олмаганини таъкидлади.
"Биз учинчи ўринда эканлигимиз ачинарли, аммо агар Чемпионлар лигасига йўл олсак, келаси йили яна кураш олиб бориш учун тикланамиз", - дея қўшимча қилди ярим ҳимоячи.