Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Ўзбекистон U19 Вьетнамдаги турнирда иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Аҳмаджон Мусаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U19) 2-8 сентябрь кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган халқаро мусобқада иштирок этади.

"Тайёргарлик турнири-2012" деб номланувчи мусобақада Ўзбекистондан ташқари мезбон Вьетнам, шунингдек, Австралия ва Таиланд ёшлари терма жамоалари ҳам қатнашади. Қайд этиш керак, мазкур тўртала мамлакат шу йилнинг 2-18 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.

Сўнгги Осиё чемпионати финалига қадар етиб борган Австралия ёшлар терма жамоаси 13 май кунги қуръа олдидан 1-саватдан жой олган. Ўзбекистон иккинчи саватда эътироф этилган бўлса, Вьетнам ва Таиланд 3-саватда кўрсатилган.

Бундан келиб чиқиб айтиш керакки, Вьетнам ва Таиланд ёшлари 13 май кунги қуръадан кейин бир гуруҳдан жой олишмайди. Қолган мамлакатларда эса бундай эҳтимол бор. "Тайёргарлик турнири-2012" сентябрда бўлиб ўтишини инобатга олсак, мазкур мамлакатлар қитъа чемпионатида бир гуруҳдан жой олганига қарамай, Вьетнамдаги Хо Ши Мин шаҳри мезбонлик қиладиган турнирга барибир ташриф буюради.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:56, 10.05.2012.
Ўқилди: 6182 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик